Саломатлик посбонлари партиямиз сафига қўшилди

18.11.2022, 18:17

Саломатлик посбонлари партиямиз сафига қўшилди

Бугун партиямиз сафларида ўз ҳаётини эл-юрт саломатлигини асрашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган фидойи шифокорлар, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ҳам кун сайин ортиб бормоқда.

Ангрен шаҳридаги сўлим манзиллардан бирида эл саломатлигини сақлаш мақсадида фаолият олиб бораётган “Янгиобод” санаториясидаги шифокорлар ҳам O'zLiDeP сафига кириш истагини билдиришди.

 O'zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши масъуллари сиҳатгоҳда “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида иштирок этиб, бу ердаги саломатлик посбонларини қутлашди.

Дунёдаги энг улуғ касб эгалари, ўз муқаддас қасамёдига содиқ, ўз ишига фидойи инсонлар бўлган тиббиёт ходимларининг машаққатли меҳнатларини эътироф этишди.

Айниқса, мураккаб пандемия шароитида чинакам саломатлик посбонлари бўлиб майдонга чиққанларини таҳсинга сазовор эканини таъкидлашди.

Соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат кўрсатишни одамлар турмуши сифатини белгиловчи энг муҳим омил сифатида кўрувчи O'zLiDeP сафларида бирлашиш истагини билдирган оқ халат эгаларини партияга қабул қилинаётганлари муносабати билан муборакбод этишди.

Сиҳатгоҳда ташкил этилаётган бошланғич партия ташкилотида жипслашган партия тарафдорлари мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини дунёдаги етакчи позицияларга чиқариш, унинг инновацион ва инсон капиталини ошириш, кўрсатилаётга тиббий хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш, касалланиш кўрсаткичларини пасайтириш ва аҳоли умри давомийлигини ошириш йўлида камарбаста бўлишларига ишонч билдиришди.

Тантанали руҳда ўтган тадбир сўнггида янги партия бошланғич ташкилоти ва унинг аъзоларига партиянинг гувоҳномалари топширилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+