Талаба қизларга эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари тушунтирилди

21.11.2022, 16:19

Талаба қизларга эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари тушунтирилди

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда партия шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Абу Али Ибн Сино номидаги оилавий тиббиёт техникумида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда, O`zLiDeP вилоят ҳамда шаҳар Кенгаши вакиллари, ҳамкор ташкилот вакиллари ҳамда тиббиёт техникумида таҳсил олаётган талаба қизлар иштирок этишди.

Тадбирда таъкидланганидек, 18-25 ёш қизларнинг билим олиши, касб эгаси бўлиши ва меҳнат қилиш учун қулай ёш ҳисобланади. Қолаверса, ҳали  ўз қадри, ҳуқуқлари ва ўзини-ўзи ҳимоя қилиш тушунчаларини англаб етмаган, жисмонан ва руҳан тўла шаклланмаган ёш қизларнинг бирон касб-ҳунар эгалламасдан, билим олмасдан, мутахассисликка эга бўлмасдан оила қуриши келгусида уларга кўплаб муаммолар туғдиради.

Баъзи ҳолларда қизлар ота-оналари, қариндош-уруғлари қистови билан турмушга чиқаётган ҳоллар ҳам учрайди. Бундай кезлар, улар ўз мустақил фикрига эга бўлиши, зарур ҳолларда маҳаллада ёки жойлардаги хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларга ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Тадбир давомида талабаларга нафақат эрта-турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари, балки “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар берилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга ҳам батафсил жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Саида Умаралиева,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    370
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+