Кўкдалалик аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

21.11.2022, 17:13

Кўкдалалик аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

Кўкдала тумани марказида қад ростлаган марказий поликлиникада O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Яқин атрофдаги маҳалла ва қишлоқлардан келган 80 нафардан хотин-қизлар малакали шифокорлар кўригидан ўтдилар. Аниқланган касалликлар бўйича 10 нафар хотин-қизларга вилоят шифохоналарида даволаниш учун йўлланмалар берилди. 20 нафари эса мазкур шифоатхонада ўз саломатлигини тиклайдиган бўлди.  

 - Қишлоқ аёллари турмуш ташвишларидан ортиб, малакали тиббий кўрикдан ўтиш учун вақт ва маблағ топа олмайдилар, -дейди вилоят кенгаши депутати Момосулув Бердиқулова. – Шуни ҳисобга олган ҳолда бугунги тадбирда малакали шифокорларни таклиф этдик. Кўпчилик опа-сингилларимиз ўзларида мавжуд касалликларни эшитиб, кўрикни ташкил этганлигимиз учун бизга миннатдорчилик билдиришди. Албатта, туман янгидан ташкил этилганлиги боис туман хотин-қизларига малакали тиббий хизмат кўрсатиш борасида бир қатор камчиликлар бор.

Тадбир жараёнида хотин-қизларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, ёш қизларни турмушга тайёрлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалий таклифлар билдирилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    369
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+