Депутатлик эшитуви: Ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди

21.11.2022, 17:15

Депутатлик эшитуви: Ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашларидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитуви бўлиб ўтди. Унда туман Ҳунармандлар уюшмаси  раҳбарининг ахбороти тингланди.

Мутасадди раҳбар Ф.Яқубованинг ҳисоботда таъкидлашича, давлатимиз раҳбарининг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва ҳунармандларга қўшимча имтиёзлар яратиш бўйича “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туманда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойилини ривожлантириш учун ҳунармандчиликнинг қишлоқ шароитига мос бўлган бандлигини таъминлаш мақсадида ички бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотларнинг турлари ва йўналишларини ривожлантириш учун   имтиёзли кредитлар ажратилди. Туманда 1 нафар ёш ҳунармандларга саноат зоналаридан фаолиятларини амалга оширишлари учун ер майдонлари ажратилди.

Шунингдек, йил бошидан ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш мақсадида 6 нафар ҳунармандларга аъзолик бадаллари 50 фоиз ҳунармандчилик жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилди. 6 нафар ҳунарманд субсидия асосида ҳунарманд уюшмасига  аьзоликка қабул қилинди. Натижада 389 дан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди.

Бундан ташқари туманда усталарга шогирд бириктириш натижасида  624 та иш  ўринлари яратилди ва шундан 451 нафари аёллар, 335 нафар  ёшларни ташкил қилади. 5 нафардан зиёд ҳунармандлар имтиёзли кредитлар олиб ўз иш ўринларини яратди.15 нафар ҳунарманд усталарга уста-шогирд  мактаблари ташкил қилиниб уларни ҳужжатларини субсидия учун “Онлайн  Маҳалла” платформасига киритилди.

Йиғилиш якунида депутатлар томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Балиқчи туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди.

  • Кўрилди
    372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+