Чиноздаги очиқ мулоқотда ёшлар депутат Расул Кушербаевга қандай саволлар билан мурожаат қилди?

21.11.2022, 18:47

Чиноздаги очиқ мулоқотда ёшлар депутат Расул Кушербаевга қандай саволлар билан мурожаат қилди?

Бугун юртимизда мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ёшларга оид давлат сиёсати тизимли равишда оғишмай амалга ошириб келинмоқда.

Партия Тошкент вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими ҳамда O’zLiDeP Чиноз туман Кенгаши ташаббускорлигида ўтказилган “O’zLiDeP ёшларни бирлаштиради” мавзусидаги фаол ёшлар учрашуви ҳам Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш Концепциясида белгиланган устувор вазифаларни самарали амалга ошириш, давлатнинг ёшлар сиёсатини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилди.

Унда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, партия вилоят Кенгаши масъуллари, Халқ депутатлари вилоят ҳамда маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлари, ёшлар, иштирок этишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ҳамда ёшлар ўртасида кечган очиқ самимий руҳдаги учрашувда туманнинг ижтимоий ҳаётига оид муаммолар ҳамда ёшлар таълими масаласи муҳокама қилинди.

Депутат Расул Кушербаев билдирилган таклиф ва мурожаатларга муносабат билдираркан, ҳудуддаги ҳал бўлишини кутаётган ижтимоий муаммоларнинг ечим топиши ҳанузгача долзарб масала бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Бугунги Чинознинг қиёфасини ўзгартириш, туман марказини том маънодаги марказга айлантириш учун ёшларнинг ҳам ташаббуслари етишмаётганини қайд этди.

Ёшлар туман, вилоят раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар олдига мазкур масалани кўндаланг қўйишлари лозимлигини уқтирди.

Шундан сўнг ёшлар билан очиқ мулоқотга киришилди. Унда мурожаатчи ёшлар томонидан ҳудуддаги таълим муассасаларида таълим сифатининг пастлиги, оптик толали интернетнинг барча маҳаллалардаги таълим даргоҳларига бир ҳилда етказиб берилмаганлиги, мактабларнинг моддий техник базаси эскиргани, айрим мактабларга элтувчи йўлларнинг носозлиги борасидаги камчиликларни бартараф этиш лозимлигини билдиришди. Кўтарилган муаммолар юзасидан ўз ечимларини ҳам баён этишди.

- “Ёшларнинг бераётган саволларидан кўриб турибмизки, жойларда ўз ижобий ечимини кутиб турган муаммолар ҳалигача мавжуд. Айниқса, таълим муассасаларида дарсликларнинг етишмаслиги, айрим мактабларга сифатли оптик толали интернетнинг ҳанузгача етказиб берилмагани каби масалалар бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан боғланиб, ҳал этиш чорасини кўришни мақсад қилиб олдик, - дейди депутат Расул Кушербаев. - Оптик толали интернетни барча таълим муассасларига етказиш ваъдаси берилдими? Марҳамат қилиб, буни бажариб қўйсин! Вазирлик ва идоралар халқ манфаати учун бўлаётган ишларни тўғри қабул қилишади ва қўллаб-қувватлашади, деган умиддамиз!

Тадбирда шунингдек, ёшлар ўртасида кибержиноятларнинг олдини олиш, ахборот хуружларидан ҳимояланиш борасида ҳам атрофлича тушунчалар берилди.

Шунингдек, очиқ мулоқотда туманда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, истиқболда туман марказида қандай ижтимоий объектлар қурилишига эҳтиёж борлиги, ҳудудга хос долзарб муаммолардан бири  бўлган аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб ебриш масаласи қай тартибда ҳал этилаётгани билан боғлиқ ижтимоий масалалар ҳам эътибордан четда қолмади.

Тадбир якунида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга змонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиши, уларни хорижий тилларга ўқитиш харажатларини қоплаш учун ўқув марказига йўлланма берувчи сертификатлар топширилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    761
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+