Тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилинди

23.11.2022, 11:38

Тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилинди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Бухоро вилоят ҳудудий бўлими қошидаги БПТда тажрибали ва кўп тармоқли тадбиркор хотин-қизлар ҳамда “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ғолиблари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди.

Унда “Аёллар қаноти” фаолларидан “Дилором Файз” МЧЖ раҳбари Дилором Файзиева, “Севинч текс сервис” МЧЖ раҳбари Лайло Равшанова, «Замин мадад таёрлов савдо» МЧЖ раҳбари Мамлакат Содиқова ва бошқалар ўз билим тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган хотин-қизларга соҳанинг сир-асрорлари ва ҳуқуқий асослари тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтдилар.

Тадбирда иштирок этган БДУ иқтисодиёт факультети талаба – ёшлари ҳамда Бухоро шаҳридаги 29-сонли умумтаълим мактабининг битирувчи синф қизлари ўқув машғулотларидан катта таассурот олганликларини таъкидладилар.

  • Кўрилди
    327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+