Депутатлик эшитуви: Ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

23.11.2022, 15:26

Депутатлик эшитуви: Ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Шофиркон туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ички бозорни озиқ- овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва нархлар барқарорлигини таьминлаш бўйича ҳудудда олиб борилаётган ишлар юазсидан туман ҳокимининг ўринбосари Н.Рахмоновнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, туманда истиқомат қилаётган 181,3 минг нафар аҳолининг йиллик истеъмоли учун тиббий меъёр бўйича асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари яъни 5,1 минг тонна гўшт, 2,7 минг тонна парранда гўшти, 2,4 минг тонна балиқ, 21,8 минг тонна ун, 43,9 млн.дона тухум, 2,4 минг тонна ўсимлик ёғи, 6,2 минг тонна сабзи, 12,9 минг тонна картошка, 1,7 минг тонна гуруч, 2,0 минг тонна шакар, 6,2 минг тонна пиёз билан таъминлаш лозим бўлади. Ушбу маҳсулотлар нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Туманда 2022-2023 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ-хўжалик маҳсулотларини заҳирага жамғариш бўйича бир қатор корхона ва ташкилотлар жалб қилинган. Умумий ҳисобда 1 минг 321 тонна заҳира миқдори бўлиб, шундан, 636,8 тонна картошка, 219,3 тонна пиёз, 226,4 тонна сабзи, 238,8 тонна гуруч маҳсулотини ташкил этади. Бугунги кунга келиб 981,2 тонна ёки белгиланган режага нисбатан 74 фоизга заҳира жамғаришга эришилган. Заҳира маҳсулотларинининг қолган қисмини туманга етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган.

Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан сўзга чиққанлар ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ҳамда улар нарх-навонинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик борасида маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Бу борада маҳаллий Кенгаш депутатлари назоратини кучайтириш лозимлигини таъкидладилар.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

  • Кўрилди
    356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+