ДХШ лойиҳаларини амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозим

23.11.2022, 17:44

ДХШ лойиҳаларини амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишда жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозим

“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида давлат-хусусий шериклик йўналишида Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ҳамда “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуни ижроси устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Пресс-клубда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан кўплаб вазифалар белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунига асосан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг қонуний асослари яратилган.

2019-2021 йиллар ва жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида умумий қиймати 12,4 млрд.доллардан ортиқ бўлган 423 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича ишлар олиб борилган.

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилган маълумотларга асосан умумий қиймати
23 трлн.сўмдан ортиқ бўлган 352 та лойиҳалар бўйича давлат-хусусий шериклик битимлари имзоланган.

Ушбу битимларнинг 6 таси 10 млн.доллардан ортиқ бўлган, 59 таси 1 млн.доллардан 10 млн.долларгача бўлган ва 287 таси
1 млн.долларгача бўлган лойиҳаларни ташкил қилади.

Бундан ташқари, бугунги кунга қадар давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида 21 мингга яқин мактабгача таълим муассасалари ташкил қилиниб, қўшимча 600 мингдан ортиқ қўшимча қувват ва 55 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

2022-2026 йилларда тараққиёт стратегияси доирасида энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, экология, коммунал хизматлар, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларга қиймати қарийб 14 млрд.доллардан ортиқ бўлган 154 та давлат-хусусий шериклик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Жумладан, энергетика соҳасида 11 та, транспорт соҳасида 5 та, коммунал хизматлар соҳасида 3 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 3 та, таълим соҳасида 6 та, экология соҳасида 33 та, сув ҳўжалиги соҳасида 33 та, бошқа ижтимоий соҳаларда 60 тани ташкил этади.

Пресс клуб давомида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларни амалга оширишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама қилинди.

Бунда, ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш жараёнларини соддалаштириш, соҳага халқаро молия институтлари ҳамда хусусий секторни кенг жалб қилиш, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий муаммоларни ҳал этиш мақсадида маҳаллий ҳокимликларнинг фаоллигини ошириш, ҳудудларда ДХШ лойиҳаларини амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш тизимини жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, ДХШ лойиҳаларини амалга оширишда қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш, юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этишда кўмаклашиш мақсадида жамоатчилик назоратини ўрнатиш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Иштирокчилар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган ДХШ лойиҳалари шаффоф ҳолатда ягона порталга жойлаштирилиши, бунда ҳудудларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган кичик лойиҳаларнинг улушини юқори бўлиши таклифлари билдирилди. 

Тадбир якунида ЎзЛиДеП депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда партия фаоллари билан биргаликда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, қонунчиликни такомиллаштириш, соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенг кўламли тарғибот ишларини жадаллаштириш ва жамоатчилик назоратини ўрнатишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    674
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+