Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди

24.11.2022, 12:00

Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари асосида қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди. Хусусан Конституциявий комиссия томонидан Асосий қонунимизни такомиллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси икки ойдан зиёд вақт мобайнида аҳолининг барча қатламларини қамраб олган ҳолда, очиқлик ва ошкоралик принциплари асосида ташкил этилди.

Депутатлар томонидан ҳудудларга чиқилган ҳолда қатор учрашувлар ташкил этилиб, конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг жамоатчиликка тушунтирилди.

Фракция аъзолари томонидан берилган бир қатор таклифлар Конституциявий қонун лойиҳасида ўз ифодасини топди. Яъни, лойиҳада энди давлатнинг ўзи мулкдорларнинг мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилинишини ўз зиммасига олиши, бу борада давлат тадбиркорликни ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Йиғилишда Конституциянинг ўзи халқнинг руҳияти, тафаккури ва дунёқараши билан суғорилган бўлиши лозимлиги, шундагина у халқчил Конституция бўлиши, халқимиз томонидан берилган таклифлар сўзсиз конституция нормаларини янада бойитиши қайд этилди.

Ҳозирда ҳар иккала фракция аъзолари қонун лойиҳасини маромига етказиш ишлари билан банд эканлиги таъкидланди.

Қўшма йиғилишда қонун лойиҳаси юзасидан ўз позицияларини билдириб, уни янада такомиллаштириш бўйича O'zLiDeP ҳамда “Миллий тикланиш” ДП фракциялари олдида турган асосий вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    492
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+