Тиббиёт муассасаси қошида 200 нафар партия аъзоларини бирлаштирган янги БПТ тузилди

24.11.2022, 16:49

Тиббиёт муассасаси қошида 200 нафар партия аъзоларини бирлаштирган янги БПТ тузилди

Айни кунларда Андижон вилоятининг барча жойларида “O’zLiDeP билан юксалиш сари!” шиори остида маънавий-тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Албатта, O’zLiDeP вилоят, шаҳар, туман кенгашлари томонидан ҳам мазкур тадбирларни ўтказилишида илғор ташаббуслари илгари сурилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Пахтаобод  туманидаги тиббиёт бўлимига қарашли “Маданият” шифохонасида бўлиб ўтди. O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши томонидан тиббиёт муассасаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичи, мамлакатимизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашдаги инновацион ёндашувларга алоҳида эътибор қаратилди. Унда сўз олган O’zLiDeP  Андижон вилоят Кенгаши масъул ходимлари, тумандаги фаол бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамкорликдаги ишлар самарасини жамият кўзгусида намоён эта билиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.

-Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичига қадам қўйганини бугун ҳаётимизнинг ҳар бир кунидаги улкан ўзгаришларда яққол кўряпмиз, - дейди муассаса бош шифокори  Нурилло Рамазонов. – “O’zLiDeP билан юксалиш сари!” дегани оддий сўзлар тизилмаси эмас. У аслида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларининг ифодасидир. Бугун партия ҳамнафаслигида ўтказилаётган тадбирдан кўзланган мақсад мамлкатимизда эзгу мақсад йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишдир.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга етарли жавоб олдилар. Мазкур тиббиёт муассасаси қошида 200 нафар партия аъзоларини бирлаштирган янги бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    339
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+