Маҳалла аҳлининг мурожаатлари депутат назоратига олинди

24.11.2022, 16:59

Маҳалла аҳлининг мурожаатлари депутат назоратига олинди

Юртимизда ноёб ноёб бошқарув тизими маҳаллага жуда катта эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки, маҳалла ободлиги – юрт ободлиги демакдир. Бугун маҳалла ободлиги денганда, нафақат бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, балки одамларга яратилаётган муносиб турмуш тарзи ҳам тушунилмоқда. Аҳоли бандлигини таъминлаш, шу аснода доимий даромад манбаларини шакллантириш, кўпчиликни ташвишга солаётган кундалик муаммоларни баратараф этиш, томорқачиликни, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида маслакдош депутатларимиз ва партия фаоллари мунтазам равишда “маҳаллабай” иш олиб боришмоқда.

Пахтакор туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳаббат Ўролова ва партия фаоллари ва ҳамкор ташкилот вакилларидан  иборат ишчи гуруҳ тумандаги “Оқ булоқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан мулоқотда бўлдилар. Мазкур ҳудудда айни пайтда 734 та хонадонда 3385 нафар аҳоли истиқомат қилади.  Маҳалла аҳлидан 71 нафари –“Аёллар дафтари”га , 6 нафари - “Ёшлар дафтари”га , 1 нафари – “Темир дафтар”га киритилган. 

Ташриф давомида хонадонларда, шунингдек, таълим масканларидаги кузги-қишки ишларга кўрилган тайёргарлик ишларининг сифати, бу борадаги муаммолар атрофлича ўрганилди. Мавжуд муаммолар шу ернинг ўзида бартараф этилди.

Шунингдек, мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммолар ва аҳоли томонидан қилинган мурожаатлар депутат назоратига олинди.

Зайниддин Эшқулов,

O`zLiDeP  Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    628
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+