40 нафар нукуслик ишсиз ёшлар касб-ҳунарли бўлди
24.11.2022, 17:27

Нукуслик тадбиркор, O’zLiDeP фоли “Зияда - нур” ўқув маркази раҳбари Зияда Утеназарова ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш, шу орқали бандлигини таъминлашда ташаббус кўрсатмоқда.
Ўқув маркази асосан тикувчилик, сартарошхона, пазандачилик, рус ва ингиз тиллари, тиббиёт, массаж, компьютер саводхонлиги каби 18 хил йўналиш бўйича фаолият олиб бормоқда. Марказда 13 нафар хотин-қиздар доимии иш билан таъминланган.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари мазкур ўқув марказида 5 та йўналиш бўйича ўқиган 40 нафар “Ёшлар дафтари”даги ёшларга диплом топшириш маросимида қатнашди.
Касб-ҳунарга ўқиган ёшларимиз эндиликда ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, янги иш ўринлари яратишда ўз ҳиссаларини қўшадилар.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Узунлик партия фаоли гулчилик фаолияти орқали 5 кишини ишли қилди
13.03.2023, 14:42
-
Хотин-қизларга депутатларнинг байрам совғалари улашилди
07.03.2023, 17:56
-
Оналар – бутун башариятнинг тарбиячиларидир
07.03.2023, 17:44
-
Хотин-қизларга бўлган эътибор йилдан йилга кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпмиз
07.03.2023, 17:28
-
Партиямизнинг бир гуруҳ фаол хотин-қизлари турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди
07.03.2023, 14:06
Фикрингизни қолдиринг