Маҳалла тизимида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди

24.11.2022, 17:12

Маҳалла тизимида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши қошида тузилган ишчи гуруҳи томонидан Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, ўринбосарлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатлари, Ишчи гуруҳи аъзолари, экспертлар, мутахассислар, маҳалла раислари иштирок этдилар.

Мамлакатимизда адолатли фуқаролик жамиятини қуришда маҳалланинг ўрни беқиёсдир. Маълумки, Тошкент шаҳрида 12 та туман, 579 та маҳалла, 701 минг 831 та хонадон, 933 минг 370 та оила, 2 млн 887 минг 989 та аҳолиси мавжуд.

Эндиликда ҳар бир маҳалла ўз маданий марказини қуриб, шу ерда чойхона, нонвойхона, озиқ-овқат дўкони, спорт масканига эга бўлмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик марказига айланиб бормоқда. “Ҳар бир оила - тадбиркор” ғояси изчиллик билан ҳаётга татбиқ этиб борилмоқда.

Ўтган даврда кўрилган чора-тадбирлар натижасида 16 401 нафар ёшлар бандлиги таъминланган. Шунингдек, 1 398 нафар ёшлар “1+1” дастур доирасида тадбиркорларга бириктирилган, 3 981 нафари касб-ҳунарга ўқиш учун йўналтирилган, 8 149 нафар ўз-ўзини банд қилган. Бундан ташқари, жами 5 446 нафар йигит-қизларга “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 44 млрд 31 млн сўм пул маблағи ажратилди. Муаммо ва таклифларни ўрганиш бўйича “Ёшлар дафтари” платформасига онлайн ариза топшириш ҳам йўлга қўйилган.

Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масаллари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчиси институтининг самарали фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашишда партиямиздан сайланган депутатлар, партия фаоллари ўзларининг салмоқли хиссаларини қўшмоқдалар.

Тадбирда амалга оширилаётган бу каби ишларда депутатларнинг ҳам фаоллик кўрсатиши айтиб ўтилди.

  • Кўрилди
    532
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+