Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнолигиялар институтининг 20 нафар талабаси O‘zLiDePнинг фаол аъзосига айланди
25.11.2022, 15:02

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан ”Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида “Ёшлар сиёсатида истиқболли кадрлар” мавзусидаги тадбирнинг навбатдагиси Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ташкил қилинди.
Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, институт ўқитувчилари, бўлим мудирлари, талаба-ёшлари, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, депутатлар ҳамда БПТ раислари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар партия томонидан ёшларни ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган амалий ишлари яхши самара бераётганини алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг, партия Андижон вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Ш.Турғунов “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берди.
Қайд этилганидек, мазкур тадбирдан кўзланган мақсад олий таълим муассасалари билан партиянинг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, вилоят, туман, шаҳар партия ташкилотларига сиёсий жиҳатдан етук, етарли билим ва малакага эга бўлган кадрларни аниқлаш ва уларни партиянинг истиқболли кадрлар захирасига тавсия этишдан иборат.
-Мазкур тадбирни айнан ёшлар орасида ўтказилаётганида жуда катта маъно бор. Зеро, ёшлик – куч ғайрат тимсоли. Бу ёшда инсон янги-янги ғоялар қуршовида бўлади, – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудири Ш.Бозоров .– Келажагимиз ёшлар қўлида экан, ана шундай фаол ёшлар ҳисобига сафимизни кенгайтириш келажакда яхши натижа беришига ишонаман.
Тадбир якунида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнолигиялар институтининг 20 нафар талабаси O‘zLiDeP кадрлар захирасига олинди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолигига сайланган ва республика комиссиясига тавсия этилган номзодлар рўйхати
27.03.2023, 19:23
-
Янгиланаётган Конституция ёш олимлар нигоҳида
27.03.2023, 15:54
-
Жиззахлик талаба-ёшлар ўз тенгдошларини референдумда фаол иштирок этишга чақирди
27.03.2023, 13:14
-
“РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАМИЗ” дейишмоқда наманганлик талаба ёшлар
25.03.2023, 14:23
-
ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ: “Ёшлар ҳуқуқи ҳар томонлама кафолатланади”
24.03.2023, 11:57
Фикрингизни қолдиринг