Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир

25.11.2022, 16:41

Ёшлар - Янги Ўзбекистон бунёдкорларидир

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Жиззах Давлат педагогика университети академик лицейида Тараққиёт стратегиясининг 71-мақсадида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши ходимлари, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбир давомида, эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, йиғилганларга «Янги Ўзбекистон — маърифатли жамият» концепциясини амалга ошириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимизнинг бой тарихи, илмий-маданий мероси, миллий-диний қадриятларни ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш, ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш, мактабларни чинакам маънавият ва маърифат, маданият ўчоғига айлантириш учун таълим-тарбиянинг интерактив усулларини қўллаш, мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва шу асосда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш кўникмасини шакллантиришнинг долзарблиги ва  аҳамияти  тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

 “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” шиори остида “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренесанс” ғоясининг рўёбга чиқарилишини таъминлашнинг долзарблигига алоҳида урғу қаратилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Сирожиддин Ахматов,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши  

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+