Фуқароларнинг 30 дан ортиқ мурожаатлари депутатлар назоратига олинди
25.11.2022, 16:43

O'zLiDeP Самарқанд вилоят ва Иштихон туман Кенгаши, Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи ва тумандаги ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда сайёр қабул ташкил этилди.
Учрашувда тадбиркорлар ва ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги фуқароларнинг 30 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.
Хусусан, “Халқабод” МФЙ да яшовчи фуқаро Яхшибой Тураев оилавий тадбиркорлик қилиш бўйича имтиёзли кредит олиш масаласида мурожаат қилди. Ушбу масала “Агробанк” Иштихон тумани филиали томонидан кредит ажратиладиган бўлди.
“Азамат” МФЙ яшовчи фуқаро Эшмат Шодиев трансформатор эски эканлиги ҳозирда аҳолига электр энергияси йўқлиги бўйича мурожаат қилди. Мазкур масала туман электр корхонаси раҳбари Умар Жўраев томонидан жорий йилнинг декабрь ойи охирида янги трансформатор қўйиб бериладиган бўлди.
“Чинортепа” МФЙ яшовчи фуқаро Исмоилов Абдумалик ўғлининг соғлигини тиклаш юзасидан мурожаат килди. Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан беморни шифохонага даволаниши бўйича амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
“Боғбон” МФЙ қурилиш қишлоғида яшовчи фуқаро Зухра Сагдуллаева дори-дармон олиш масаласида, соғлигини тиклаш юзасидан мурожаат қилди. Ушбу масала туман тиббиёт бирлашмасига йўналтирилди ва ижроси депутатлар томонидан назоратга олинди.
Мазкур мурожаатларнинг аксарият қисмига жойида ечим топилишига алоҳида эътибор қаратилди ва назоратга олинди. Баъзи муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.
Нодир Тўраев,
O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутатлик эшитувда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасида қилинаётган ишлар муҳокама қилинди
05.12.2023, 12:02
-
Депутат фуқаролар мурожаатини зудлик билан ҳал қилди
01.12.2023, 15:10
-
Бухоро вилоят кенгаши сессиясида оилавий тадбиркорлик масаласи муҳокама қилинди
29.11.2023, 11:09
-
Ҳосилга яроқсиз ерларни қайта фойдаланишга киритиш бўйича қиланаётган ишлар ўрганилмоқда
28.11.2023, 15:43
-
Ёшларга молиявий кўмак ажратилишида шаффофлик таъминланиши керак!
23.11.2023, 19:09
Фикрингизни қолдиринг