Билимли ёшлар – келажак бунёдкори
25.11.2022, 16:50

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан Наманган Муҳандислик қурилиш институти Қурилиш бино иншоати факультети талабалари иштирокида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида навбатдаги ташкил қилинди. Уни партия вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири Элдорбек Жўраев кириш сўзи билан очди. У партия Дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, хусусан, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди.
Тадбирда сўз олган партия вакиллари ва депутатлар Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлашди. Бундан ташқари “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгашлари фаолияти ҳамда партиянинг ёшлар йўналиши бўйича ўндан ортиқ лойиҳалари хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг университет талабалари "Янги авлод кадрлари"лойиҳаси ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдирдилар. Суҳбат якунида 3 нафар талаба ёшлар “Янги авлод кадрлари” лойиҳасига захира кадрлар сифатида қабул қилинди, 21 нафар талабалар партия аъзолари сафига қўшилиш истагини билдирдилар.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларга эътибор-келажакка эътиборнинг намунасидир
24.05.2023, 13:04
-
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди
11.05.2023, 10:41
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Қорақалпоғистонлик талаб-ёшлар референдумда фаол иштирок этади
20.04.2023, 14:13
-
Шахсга доир маълумотлар ҳимояланади
20.04.2023, 11:23
Фикрингизни қолдиринг