Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз

25.11.2022, 16:51

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш  тарафдоримиз

Ўзбек аёли доимо меҳр–муҳаббат тимсоли бўлиб келган. Миллий қадриятларимизда хотин-қизларга нисбатан ҳурмат, уларни эъзозлаш юксак аҳамият касб этади. Бу қадриятлар бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган, балки ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши, вилоят “Оқила аёллар” ҳаракати вилоят бўлими ҳамда Самарқанд давлат Медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети билан ҳамкорликда мазкур университетда 25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз” мавзусида партия фаоллари, талаба қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг Аёллар масалалари бўйича ўринбосари, вилоят “Оқила аёллар” ҳаракатининг раҳабри Жамила Сайфиддинова, Самарқанд шаҳар Нуронийлар Кенгаши аъзоси Гулбаҳор Хусаинова, O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Марҳабо Чулиева йиғилганларга бугунги кунда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида юртимизда олиб борилаётган ишлар, қабул қилинаётган қонун ва қонун ости ҳужжатлари борасида маълумот берди. Шунингдек бугунги кунда бу муаммо юзасидан жамиятимизда учраётган айрим ҳолатлар ва муаммоларга ҳам тўхталиб, бундай муаммолар юзага келганда қандай йўл тутиш кераклиги борасида тавсиялар бериб ўтилди.

 Талабалар ҳам мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Саволларга маърузачилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Насиба Мўминова,

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+