Бахшилар мактабида янги аъзолар қабул қилинди

25.11.2022, 16:53

Бахшилар мактабида янги аъзолар қабул қилинди

O’zLiDeP Сурхондарё  вилоят  Кенгаши “Аёллар қаноти”  ҳамда O’zLiDeP Термиз шаҳар  Кенгаши Термиз шаҳридаги Бахшилар мактабида “Хотин-қизлар масаласи доим эътиборда!” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия фаоли Садоқат Темирова “Аёллар дафтари” орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Қолаверса, ўзини ўзи банд қилиш ёки якка тартибдаги тадбиркорликнинг қандай йўналишлари борлиги ҳақида ҳам маълумот берилди.

Бугунги кунда ишлайдиган, замонавий хотин-қизларимиз сафи кенгайиб бормоқда. Аммо, ишдан ташқари вақтда қўшимча ҳунар ёки кичик тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳам зиён қилмайди. Бу учун барча имкониятлар мавжуд бўлган давлатда яшаётган эканмиз, демак улардан фойдаланишимиз зарур. Ахир хонадонлар фаровон, одамлар тўқ яшаса, бу давлатга ҳам фойда бўлишини Президентимиз бот-бот айтяпти. Партия вакиллари Бахшичилик мактабида фаолият юритаётган аёлларга ушбу имкониятлар ҳақида ҳам сўзлаб, йўналиш беришди.

Тадбир давомида O’zLiDeP бу масалада хотин-қизларимизга кўмакчи бўлишини, унинг мақсад-вазифалари нималардан иборат эканлиги тарғиб қилинди. Шундан сўнг, Бахшилар мактаби директори Дилмурод Чориев бошчилигида 22 нафар ўқитувчи партия сафига қабул қилиниб, уларга партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.

O’zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+