Депутатлик эшитуви: Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро Кенгашнинг фаолияти таҳлил қилинди

25.11.2022, 17:03

Депутатлик эшитуви: Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро Кенгашнинг фаолияти таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитувида Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро Кенгашнинг амалга оширилган ишлари муҳокама қилинди. Унда депутатлик гуруҳи аъзолари, мутасадди раҳбарлар, Олий Мажлис сенати аъзолари иштирок этди.

Ҳисоботда таъкидланишича, вилоятда жами ногиронлиги бўлган шахслар сони 47 358 нафарни ташкил этиб, 43 152 нафари ишсиз.

Жорий йилда ногиронлик мақомига эга бўлган 38531 нафар ногиронлар хатловдан ўтказилди. Хатлов натижасида аниқланган муаммолар асосида йўл харитаси ишлаб чиқилди. Хатлов жараёнида 4104 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзгалар ёрдамига муҳтожлиги аниқланган.

Хатловдан кейин қайта ўрганиш жараёнида 4104 нафар ногиронлиги бўлган шахслардан 4 нафари ёлғиз ва ёлғиз яшовчи, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар рўйхатига олинган. Хатлов жараёнида жами 6 нафар ногиронлиги бўлган шахслар Мурувват интернат уйларига жойлашишга муҳтожлиги аниқланган.

 Хатлов натижаларини қайта ўрганиш жараёнида ногиронлиги бўлган шахслардан 267 нафарининг сихатгоҳда даволанишга муҳтожликлари аниқланди. 84 нафари сихатгоҳ йўлланмаси билан таъминланиб, соғликлари тикланди.

Шунингдек, буйрак ва жигар трансплантация қилишга муҳтожлиги аниқланган 671 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказилди ва 437 нафарида эндопротезлаш, 154 нафарида стендлаш, 7 нафарида кохлеар имплантант ўрнатиш операциялари ўтказилди, шунингдек, буйрак ёки жигар трансплантация қилишга муҳтож 20 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга буйрак ёки жигар трансплантация қилиш ишлари амалга оширилди.

Йиғилишда мактабгача таълим, халқ таълими, олий таълим даргоҳларида, спорт,  трнаспорт бошқармаларида  ногиронлар учун яратилган шароитлар ва имтиёзлар хусусида ҳам амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Йиғилиш давомида Ғ.Абдурахмоновга аҳолини қизиқтирган ва қийнаётган соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Депутатлар томонидан ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ёшларни, хотин-қизларни ишга жойлаштиришда муаммоларнинг борлиги, улар жамиятда ўзларини эркин, тўлақонли аъзоси сифатида ҳис қилишлари учун шароитларнинг етарли эмаслиги танқид остига олинди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган қатлам манфаатларини ҳимоя қилувчи карлар, кўзи ожизлар, ногиронларни ҳимоя қилиш нодавлат жамиятларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб, яхши шарт шароитлар яратиб бериш, ойлик маошлари тўлаб берилишини таъминлаш, бунга вилоят масъулларининг эътиборини қаратиш лозимлиги таъкидланиб, таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

НАСИБА ВАИСОВА,

Жамоатчилик билан алоқалар

ва мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+