Экспорт – тараққиётимизни жадаллаштирувчи муҳим омил
25.11.2022, 17:05

Иқтисодиётимиз ривожига, демакки, халқимиз фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатувчи асосий омиллардан бири ташқи савдо-тижорий фаолият, экспортдир.
Мамлакатимизда ташқи иқтисодий фаолият йўналишида ҳам тадбиркорлар учун кенг имкониятлар яратиш, республикамиз экспорт салоҳиятидан тўла фойдаланиш учун, айниқса, кейинги йилларда кўп ишлар қилинди. Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга оширишга оид давлат дастурининг 28-мақсадида юртимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида талай вазифалар белгилангани эътиборга молик. O'zLiDeP ана шу вазифалар бажарилишига ҳам кўмаклашиш, ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича қизғин фаолият олиб боряпти.
Кеча партия Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитасида “Тадбиркорлик субъектлари экспорт салоҳиятини ошириш – тараққиётимизни жадаллаштирувчи муҳим омил” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
40 дан зиёд ишбилармон қатнашган тадбирни O'zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши раиси Равшан Фозилов олиб борди.
Партия Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда тарғиб қилиш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурининг амалга оширилиши, экспорт қилувчи ташкилотларга мамлакатимиз ва хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимлари жорий этилиши ҳақида гапирди.
Ўзбекистон иқтисодиёт ассамблеяси раиси Мухтор Умаров миллий маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш бўйича республика идоралари, вилоятлар ва туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ҳамда экспорт қилувчилар учун имтиёзлар ва преференциялар, ваколатли давлат ҳокимияти органларининг вазифалари ва функциялари тўғрисида сўз юритди.
“Bergland invest S.A.” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили, Ҳиндистон, Туркия билан илк ўзбек қўшма корхоналари асосчиси Алишер Ходжаев хорижий харидорни излаш, экспорт контракти тузиш, музокаралар жараёни, маркетинг, нарх белгилаш, транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги, чет эл бозорларига кириш принциплари ва бошқалар тўғрисида тадбиркорларга маслаҳатлар, йўл-йўриқлар берди, саволларга жавоб қайтарди.
Беҳзод Исроилов,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходими
Ўхшаш янгиликлар
-
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди
20.02.2023, 12:25
-
Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар
14.02.2023, 10:57
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
-
Чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
15.12.2022, 11:52
-
Партия ишчи гуруҳи давлат дастурининг 286-банди бажарилишини муҳокама қилди
09.12.2022, 18:12
Фикрингизни қолдиринг