“Бухоробалиқ” МЧЖда қошида ташкил қилинган БПТ аъзолари сони яна ортди

28.11.2022, 15:12

“Бухоробалиқ” МЧЖда қошида ташкил қилинган БПТ аъзолари сони яна ортди

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими томонидан депутат Усмонжон Шомуратов раҳбарлик қилаётган “Бухоробалиқ” МЧЖда балиқчиликни ривожлантириш ва балиқ етиштириш ҳажмини янада кўпайтириш бўйича ўқув семинар ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят, туман Кенгаши масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда балиқчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган тадбиркорликни бошлаш истагида бўлган ёшлар иштирок этдилар.

Бугунги кунда ушбу корхонада 175 гектар сунъий сув ҳавзаси барпо қилинган. Шундан 50 гектар майдондаги сув ҳавзасига човоқ етиштирилади. 100 гектар майдонда тайёр маҳсулот сифатидаги балиқ парваришланмоқда. 25 гектар майдонда 4 хил турдаги бир қатор наслли балиқлар ҳам етиштириб келинмоқда. Корхонада жами 10 га яқин балиқ турлари парвариш этилмоқда.

– Ишлаб чиқариш цехларида умумий қиймати 15 млрд сўм лойиҳа асосида янги замонавий ускуналарни ўрнатганмиз, – дейди “Бухоробалиқ” МЧЖ директори У.Шомуратов. – 674 минг 800 АҚШ доллари миқдоридаги  кредит маблағи “Ипотекабанк” ҳисобидан ажратилди. Корхонамизда Хитой Халқ Республикасидан етказиб берилган балиқларга омухта ем ишлаб чиқариш ускунаси, интенсив усулда балиқ етиштиришга мўлжалланган ёпиқ сув ҳавзаси (УЗВ) барпо этилган бўлиб, балиқларни истеъмолчиларга тайёр ҳолда етказиш мақсадида замонавий технологик ускуналардан кенг фойдаланилмоқда. Ушбу ускуналар ёрдамида балиқ гўштини қайта ишлаб, колбаса, сосиска, котлет, тифтел маҳсулотлари тайёрланмоқда. Корхонанинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида кейинги пайтда шок усулидаги музхона, тайёр ва ярим тайёр маҳсулотларни сақлаш учун 200 тонналик музхона омборлари, аэратор ва моторли қайиқлар олиб келинди.

Семинар иштирокчилари корхона иш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Уларни қизиқтирган саволларга малакали мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Тадбир сўнгида корхона раҳбари У.Шамуротовга O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ташаккурномаси топширилди ва партия сафига янги аъзолар қабул қилинди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    230
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+