Партия ҳудудий кенгашлар фаолияти танқидий муҳокама қилинмоқда

28.11.2022, 17:19

Партия ҳудудий кенгашлар фаолияти танқидий муҳокама қилинмоқда

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умидахон Зокирова, партия Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ишчи гуруҳ вакили Сардорбек Марипов, партия вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, туман ва шаҳар кенгашлари масъуллари иштирок этдилар.

Кун тартибига қўйилган илк масала юзасидан O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова сўз олиб, йиғилишда кўриладиган масалалар мазмун-моҳияти билан йиғилганларни атрофлича таништирди. Партия Андижон вилоят Кенгаши фаолияти бўйича белгиланган вазифалар ижросига катта масъулият ва жиддий ташаббус билан ёндашиш зарурлиги таъкидланди.

-Таъкидлаш керак, бугун партия вилоят Кенгаши томонидан ўтган даврда қилинган ишлар, барча вазифалар, чора-тадбирлар кўлами, аввало, давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси” ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат Дастурида белгиланган устувор вазифалар асосида ташкил этилган, халқимиз, сайловчилар манфаатлари учун хизмат қилишга йўналтирилган, - дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Сардорбек Марипов. -  Ушбу тизимда кадрлар билан ишлаш, партиянинг кадрлар захирасини шакллантириш ва малакасини ошириш, сафимизни билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш масаласи ҳар доим энг устувор вазифалардан бўлиб келган ва ҳисобот даврида ҳам ушбу йўналишда маълум ишлар амалга оширилган. Албатта, ютуқлар ўзимизники. Ҳаволанмаслик керак. Олдимизда турган мавжуд камчиликларга тезкор ва изчил режалар асосида ечим топиш зарур.

Муҳокамаларда партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш, аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини фаоллаштириш, бошланғич партия ва депутатларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган йиғилишда партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, келгусидаги вазифалар белгиланди.

Хожимухаммад Хасанхонов,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+