Чироқчилик томорқачи опа хонадонида маҳорат дарси ташкил қилинди

28.11.2022, 17:22

Чироқчилик томорқачи опа хонадонида маҳорат дарси ташкил қилинди

O‘zLiDeP Чироқчи туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан   “Дам” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Махфират Бердиёрова хонадонида “Намунали томорқачи аёл-фаровонлик бунёдкори” лойиҳаси доирасида маҳорат дарси ташкил этилди.

Хонадон бекаси 12 сотих томорқасидан эллик миллион сўмга яқин даромад қилиб, рўзғорига барака киритаяпти. Иккита иссиқхона ташкил этилган бўлиб,  йил давомида лимон, мандарин, апелсин, қулупнай, кўкатлар каби маҳсулотлар етиштирилмоқда. Тўқсонбости экинлар етиштиришда ҳам Махфират опага тенг келадигани топилмайди. Оилада беш нафар киши иш билан таъминланган.   

-Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасидаги амалий машғулотлар уйда бекор ўтирган хотин-қизларни иш билан таъминлашда яқиндан ёрдам бераяпти, - дейди O‘zLiDeP Чироқчи туман Кенгаши, вилоят кенгаши депутати Момосулув Бердиқулова. – Асосий мақсад - маҳаллаларни аниқ маҳсулот турига ихтисослаштириш, йилига 2-3 марта ҳосил олишни йўлга қўйган томорқачи аёллар иш тажрибасини оммалаштириш, “бир маҳалла бир маҳсулот” тамойилини амалиётга татбиқ этиш асносида ерлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириб, халқимизнинг дастурхони тўкинлигини таъминлашдан иборат.

  • Кўрилди
    266
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+