"Uzbekistan GTL" МЧЖда маслакдошлар сафи кенгаймоқда
29.11.2022, 14:56

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамда Ғузор туман кенгаши ҳамкорлигида "Uzbekistan GTL" МЧЖДА “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла” йили Давлат дастури доирасида O‘zLiDePнинг устувор вазифалари, унда БПТларнинг ўрни ва роли” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.
Жамият ишчи хизматчилари, партия фаоллари, депутатлар иштирок этган мусоҳабада сиёсий кучнинг ўтган йиллар мобайнидаги фаолияти таҳлил этилиб, Тараққиёт стратегияси ва партия Сайловолди дастуридаги мақсад ва вазифаларни бажаришда партия фаоллари, депутатлар зиммасидаги устувор вазифалар ижроси юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
-Жамиятимизда 140 нафар партия аъзолари бўлиб, улар ишчи-хизматчилар ўртасида дастурий мақсадларимизни кенг тарғиб қилмоқдалар,- дейди “Uzbekistan GTL” МЧЖ бошланғич партия ташкилоти раиси Шокир Қодиров. - Бугунги тадбирда бошлангич партия ташкилоти фаолиятини жонлантириш, аъзоларни партиявий топшириқлар билан қамраб олиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тадбир сўнгида ўн нафар билимдон ва иқтидорли ёшлар партия сафига қабул қилдик.
O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қуйи бўғин вакиллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ҳал қилаяпти
13.03.2023, 14:39
-
Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти
06.03.2023, 10:55
-
БПТ раҳбари қайси амалий иши учун юксак баҳоланди?
02.03.2023, 17:25
-
БПТ фаолиятидаги камчиликлар очиқланди
02.03.2023, 15:31
-
Ғалвир сувдан қандай кўтариляпти?
02.03.2023, 11:14
Фикрингизни қолдиринг