Депутатлик эшитуви: Самарқандда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

29.11.2022, 14:58

Депутатлик эшитуви: Самарқандда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда иккита долдзарб масала кўриб чиқилди. Жумладан,  Самарқанд шаҳрида ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳолати ҳамда Самарқанд шаҳрида чиқиндиларни йиғиш ва уларни қайта ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Самарқанд вилоят бозорлар уюшмаси раҳбари Т.Мамадалиевнинг кун тартибидаги биринчи масала юзасидан ахбароти эшитилди.

Таъкидлангидек, бозорларда нархлар баркарорлигини таъминлаш, нархларнинг сунъий равишда ошиб кетишини ҳисобга олган ҳолда байрам кунлари ярмаркалар ташкил қилиниб, қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда. Жумладан, жами 4347,6 тоннадан ибора картошка, пиёз, сабзи, ҳар-хил сабзавотлар, ун, гуруч ва дуккакли маҳсулотлар, мол ва парранда гўшти, балиқ, шакар, пахта ва кунгабоқар ёғи, тухум каби маҳсулотлар сотилди.

Куз-қиш  мавсумида нарх-навони ошиб кетишини олдини олиш мақсадида асосий турдаги қишлоқ-хўжалик маҳсулотлари захираси шакллантирилди. Унга кўра жами 3640 тонна шу жумладан, 1422 тонна картошка, 1023 тонна пиёз, 432 тонна сабзи, 763 тонна гуруч  маҳсулотлари захираси жамғарилди.

Йиғилишда депутатлар томонидан аҳолини мунтазам арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлан ва нарх-наво барқарорлигини ушлаб туриш борасида тегишли топшириқлар берилди.

Депутатлар шунингдек Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Мароқанд обод” ДУК директори Р.Тўлқиновнинг ахборотини ҳам тинглашди.

“Мароқанд обод” давлат унитар корхонаси уставига кўра ўзига бириктирилган Самарқанд туманидаги маҳаллаларда ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона ва ташкилотларда тўпланган маиший чиқиндиларни олиб чиқиш фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Корхонада 127 дона транспорт воситалари хизмат кўрсатиб келмоқда. Шундан 111 та ахлат ташувчи махсус автомашинаси мавжуд бўлиб, 14 дона чиқинди ташувчи автомашиналар таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Мазкур корхона ташкилотлар ва маҳаллаларда хизмат кўрсатиб келмоқда. Аҳолидан қарздорликларни ундиришда, чиқиндиларни қайта ишлашда муаммолар борлиги айтиб ўтилди.

Депутатлар мазкур МЧЖнинг ҳам ҳисоботини эшитиб, тегишли қарори қабул қилинди.

  • Кўрилди
    331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+