Депутат ташаббуси билан эски мактаб ва боғча қайта таъмирлаб бериладиган бўлди
29.11.2022, 15:31

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Асланованинг Бухоро туманидаги “Деҳча” МФЙда ўз сайловчилари билан бўлиб ўтган мулоқотида бир қатор масалалар бўйича мурожаат қилинди.
Маҳалла фуқароларидан бири Исмат Жамолов ҳудудда дорихона йўқлигини, ҚВП эса аҳоли яшаш масканидан анча олисда жойлашганлигини айтиб ўтди.
Сайловчилардан яна бири Фазлиддин Бердиев ўзи истиқомат қилаётган қишлоқ ички йўлларининг таъмирталаб бўлиб қолганлигини, бу эса аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлаётганлигини маълум қилди.
Маълум бўлишича, маҳалла ҳудудидаги 37-мактабгача таълим ташкилоти 2 қаватли бўлиб бундан анча йиллар олдин барпо этилган. Боғчанинг яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги кўпчилик қатори фуқаро Малоҳат Саноевани ҳам ташвишга солаётганлиги боис у ҳам депутат Э.Аслоновага айнан шу масала юзасидан мурожаат этди.
Аҳоли вакилларига ушбу МТТ биносини таъмирлаш маҳаллий дастурга киритилганлиги ва уни 2024 йилда мукаммал таъмирлашга қарор қилинганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, носоз қишлоқ йўлларини таъмирлаш масаласи 2023 йилги дастурга киритилган ҳолда амалга ошириладиган бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Оилавий тадбиркорлик давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда
02.02.2023, 15:19
-
Давлат дастурининг бажарилиши: Ҳисобот ҳисобот учун бўлмади
02.02.2023, 11:55
-
Сирдарё туманида яқинда иш бошлаган янги корхона фаолияти билан танишилди
27.01.2023, 19:37
-
Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигининг устувор йўналишлари
27.01.2023, 18:50
-
Инвестиция дастурлари доирасида умумий қиймати 12,7 млрд долларлик 12,6 мингта лойиҳа ишга туширилди
27.01.2023, 18:24
Фикрингизни қолдиринг