Навоий вилоятини янада ривожлантиришга қаратилган вазифалар ижроси юзасидан депутатлик назоратини олиб борамиз
29.11.2022, 17:52

Навоий вилоятида иқтисодиётни янада ривожлантириш учун катта захира ва имкониятлар бор. Масалан, импорт бўлаётган маҳсулотларни кооперация асосида маҳаллий тадбиркорлар ишлаб чиқариши мумкин. Қишлоқ хўжалигида чорвачилик тармоғи тўла ишга солинмаяпти. Мева-сабзавот сақлаш қувватлари етарли эмас. Ижтимоий соҳада ҳам аҳолини қийнаётган камчиликлармавжуд.
Мазкур масалалар ҳам Президентимизнинг ўтган ҳафтада халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги иштироки чоғида тилга олинди.
Муҳими, йиғилишда мазкур масалаларни ҳал қилишга қаратилган вазифалар ҳам белгиланди. Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш учун келгуси йилда 26 та маҳаллий саноат маркази ва кичик саноат зоналари ташкил этиш, оилавий тадбиркорлик дастурлари учун 600 миллиард сўм йўналтириш вазифаси қўйилди. Умуман, Навоий вилоятини “камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш мумкинлиги таъкидланди.
Вилоятимизда 8 миллион гектардан ортиқ яйловлар бор. Айниқса, қўй ва эчкичиликни янада ривожлантириш учун катта имконият мавжуд. Чорвачилик тармоғи салоҳияти тўла ишга солинмаётганининг битта сабаби – кўплаб яйловларда сув йўқлиги. Қудуқлар қазиб, янги чорва хўжаликлари ташкил этиш керак. Биз – депутатлар бу масала ечимини топиш учун изланяпмиз. Чорвачилик бўйича бизнес-режалар ишлаб чиқилиши, уларнинг молиялаштирилиши, тегишли ҳужжатлар тайёрланишига кўмак беряпмиз. Натижада бу йўналишда бир неча лойиҳа ҳаётга кўчди. Ўнлаб одамлар ишли бўлди.
Йиғилишда мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Уларнинг ўз вақтида ва бекаму кўст бажарилиши биз – депутатларга ҳам боғлиқ. Чунки депутатлик назоратининг изчил амалга оширилишига масъулмиз.Зиммамиздаги вазифаларни теран англаган ҳолда фаолият юритяпмиз.
Азиз Сувонов,
Халқ депутатлари Навоий
вилоят Кенгаши депутати.
Ўхшаш янгиликлар
-
Аёлнинг билимли, ҳунарли бўлиши оиланинг катта ютуғидир
02.02.2023, 15:40
-
Оилавий тадбиркорлик давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда
02.02.2023, 15:19
-
Давлат дастурининг бажарилиши: Ҳисобот ҳисобот учун бўлмади
02.02.2023, 11:55
-
Президент ташрифи янги Андижон тарихи саҳифаларида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган бўлди
02.02.2023, 11:47
-
Пахта етиштирувчилар қўллаб-қувватланади
01.02.2023, 17:05
Фикрингизни қолдиринг