Жаҳоннинг энг машҳур музейида намойиш этилаётган осори-атиқаларимиз юртимизга қизиқишни янада кучайтиради

29.11.2022, 17:53

Жаҳоннинг энг машҳур музейида намойиш этилаётган осори-атиқаларимиз юртимизга қизиқишни янада кучайтиради

Улуғвор тарих, беназир маданий меросга эга халқмиз. Юртимиз ўтмишига оид ҳар бир осори-атиқа шундан далолат бериб турибди.  Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ноёб тарихий ёдгорликларимизга  эътибор, ҳурмат, нафақат ўлкамиз, балки дунёда ҳам тобора ошиб бораётгани қувонарли.

Хусусан, Президентимизнинг Франция  Республикаси  Президенти  Эммануэль Макрон таклифига биноан ушбу мамлакатга расмий ташрифи давомида давлатлар раҳбарлари томонидан иккита йирик кўргазма очилди.  Лувр музейида очилган “Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида”  ва Араб дунёси институтида ташкил этилган “Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари” кўргазмалари олимлар, тадқиқотчилар, сайёҳларда  улкан қизиқиш уйғотмоқда. Кўргазмалар келгуси йилнинг 6 мартигача давом этади.

Луврдаги намойиш  бутун тарихимиз, энг Қадимги Варахша, Афросиёб деворий суратларидан тортиб, ҳозирга қадар маданият ва санъат соҳасига тегишли осори-атиқаларни мужассам этди. Умумий ҳисобда 320 дан ортиқ энг яхши экспонатлар барчага кўз-кўз қилиняпти. 

Маданият соҳасидаги ҳамкорлик мамлакатни, халқни дунёга жуда тез танитади. Туризм соҳасида ҳам пешқадам Францияга бир йилда 60 миллион сайёҳ келади. Лувр музейини эса   10 миллиондан кўпроқ одам томоша қилади.  Кўргазма давомида у ерда ўзимизни кўрсатишимиз бизни янада кўпроқ эътироф этишларига, Ўзбекистонга, унинг маданияти ва тарихига нисбатан қизиқиш ортишига сабаб бўлади. Бу, ўз навбатида, туризмни ривожлантиришга катта туртки беради.

Сайловолди дастуридан  Ўзбекистонни жаҳон туризмининг жозибали марказига айлантириш, юртимизни сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган дунёнинг 30 та давлати қаторига изчиллик билан киритиш вазифаси ҳам ўрин олган партиямиз, албатта, ана шундай тадбирларни қўллаб-қувватлайди.  

Маданий бойликларимизни ардоқлаш, дунёга танитиш фарзандларимизни етук, баркамол инсонлар этиб тарбиялашда ҳам аҳамияти улкан.

Шерзод Маматқулов,

O'zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

аппарати раҳбари 

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+