Ишчи гуруҳ Жиззахдаги кичик саноат зоналари фаолияти билан танишди
30.11.2022, 11:53

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлим мудири Бахтиёр Рухитдинов ва партия Жиззах вилоят Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Жиззах вилояти ҳудудидаги кичик саноат зоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Дастлаб, ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах шаҳар Сўлоқли МФЙ ҳудудида ташкил қилинган кичик саноат зонасида бўлдилар.
Ҳудудда фаолият олиб бораётган "HAQIQAT-OTABEK" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган безакланган ойна маҳсулотлари, “"AS-SHAR BIZNESS" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган полиэтилен маҳсулотлари шунингдек, "XALQOBOD DIZAYN METAL" МЧЖнинг трикотаж маҳсулотлари ҳозирданоқ ўз харидорларини топиб улгурган.
Шароф Рашидов туманидаги Сайхон МФЙ ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасидаги “Жиззах тараққиёт саховати” МЧЖ эса қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Лойиҳа қуввати 2 млрд. 804 млн. сўмдан ошиқ бўлган мазкур корхонада айни пайтда 12 нафар ходим меҳнат қилмоқда.
Танишув давомида кичик саноат зоналарида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар, бу борада юзага келаётган муаммолар, уларнинг ечимига оид таклиф ва мулоҳазалар ўрганиб чиқилди.
Сирожиддан Ахматов,
O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар
ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди
20.02.2023, 12:25
-
Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар
14.02.2023, 10:57
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
-
Чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
15.12.2022, 11:52
-
Партия ишчи гуруҳи давлат дастурининг 286-банди бажарилишини муҳокама қилди
09.12.2022, 18:12
Фикрингизни қолдиринг