Депутат маҳалла аҳолисининг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди

30.11.2022, 15:29

Депутат маҳалла аҳолисининг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди

Олий  Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Равшан Мамутов ўзи сайланган ҳудуд Тўрткўл тумани “Шўрохон” ОФЙ да ўз сайловчилари билан учрашди. 

Унда туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи  А.Атажанов, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раислари, профилактика инспектори ва мутасадди ташкилот вакиллари қатнашди. 

Учрашувда халқ вакили Президентнинг “2022-2023 йилларда  маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Шўрахон” овулида олиб бориши режалаштирилган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди ва фуқароларни қийнаб келаётган масалаларини тинглади.

Депутат учрашуви  давомида бир нечта хонадонлара кириб, уларнинг муаммоларини ўрганди. Жумладан, мазкур маҳаллада истиқомат қиладиган фуқаро Гулбаҳор Бекдурдиева уй жой олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ҳозирги кунда вақтинча ижарада турганлигини айтиб қиш мавсумини ўтказиб олишда  кўмир олишда ҳам ёрдам сўради. Туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи А.Атажанов ушбу муаммони ўрганиб чиқиб, тегишли ташкилотлар орқали ҳал қилинишини билдирди.

Халқ вакилининг учрашувлари жойларда давом этмоқда.      

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+