Депутатлик эшитуви: Самарқандда 9 ой давомида 152 та давлатдан 604 минг хорижий туристлар ташриф буюриб, хизматлар экспорти 97,7 млн долларни ташкил этди

30.11.2022, 15:42

Депутатлик эшитуви: Самарқандда 9 ой давомида 152 та давлатдан 604 минг хорижий туристлар ташриф буюриб, хизматлар экспорти 97,7 млн долларни ташкил этди

 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар юзасидан Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навтабдаги йиғилишида Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобиловнинг ахбороти эшитилди.

Унда янги туризм йўналишлари ва маҳсулотлари устида олиб борилаётган ишлар, хусусан, туризм қишлоғи, туризм ва гастрономик кўчалар, зиёрат туризми маршрутлари, пляж, сувда ва чўл ҳудудларида дам олиш туризми тармоғини йўлга қўйиш, вилоятда тематик туристик зоналар ва кластерларни яратиш, «Тўсиқсиз туризм»ни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида 152 та давлатдан 604 минг хорижий туристлар ташриф буюрди. Туризм хизматлари экспорти 97,7 млн долларни ташкил этди. Йил якунига қадар яна 100 минг хорижий сайёҳ жалб этилади. Туризм хизматлари экспорти 110,0 млн долларга етказилади.

Ҳозирги кунда хорижий туристларнинг ўртача қолиши 2,6 кунни (1 кунлик харажати 65-213 АҚШ доллар) ташкил этмоқда. Қолиш кунини яна 1 кунга узайтириш орқали туризм хизматлари экспорти 14 млн АҚШ долларига кўпаяди.

Шунингдек, 2023 йилда Самарқандга 1,5 млн нафар хорижий туристлар жалб этилиб, туризм хизматлар экспорти 250 млн АҚШ долларига етказилиши кўзда тутилмоқда. 2022 йилда 126 та янги жойлаштириш воситалари очилди. Йил якунига қадар яна 5 та 310 ўринли янги меҳмонхоналар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган

2022 йилнинг бугунги кунига қадар туризм ва унга ёндош хизмат кўрсатиш соҳаларида жами 22 минг 401 та иш ўринлари яратилди. Туризм соҳада 7,3 триллион сўмлик жами 367 та лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 5 минг 571 та янги иш ўринлари яратилди.

Айни вақта вилоятнинг туман ва шаҳарларида жами 103 та МФЙларда туризм соҳаси драйвер сифатида танлаб олиниб, жами 491 та хонадонларда оилавий меҳмон уйлари ташкил этилди. Бу соҳада жами 5 минг 842 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди. 2023 йилда туризм соҳаси драйвер сиватида танланган МФЙлар сони 239 тага хонадонлар сони 1 минг 144 тага етказилади. Натижада 409 (малада 305 та ) та оилавий меҳмон уйлари, 105 та умумий овқатланиш шаҳобчалари ташкил этилиб, соҳадаги банд аҳоли сони 7 минг  189 нафарга етказилади. Бир йил давомида жами 4 минг нафар туристларни қабул қилиш имкони пайдо бўлиб, соҳадаги даромад 43,4 млрд. сўмга кўпаяди.

Бундан ташқари 2023 йилда вилоятда 5 та туризм кластерлари ташкил этилиши режалаштирилган. Хусусан, Самарқанд туманида “Бизнес туризм кластери”, Ургут тумани Қоратепа-Омонқўтонда “Тоғ туризм кластери”, Пайариқ тумани “Имом ал-Бухорий” мажмуасида “Зиёрат туризми кластери”, Самарқанд шаҳрида “Гострономик туризм кластери”, Тойлоқ туманида “Виночилик туризм кластери” шулар жумласидан.

Депутатлар вилоятда туризм соҳасида амалга оширилаётган бу каби ижобий ишларни тўлиқ қўллаб-қувватлашди.

  • Кўрилди
    425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+