Депутат аҳоли билан учрашувда қонунчиликдаги янгиликлар хусусида маълумот берди

30.11.2022, 15:46

Депутат аҳоли билан учрашувда қонунчиликдаги янгиликлар хусусида маълумот берди

Қизилтепа туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактабида яқинда қабул қилинган Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари бўйича олиб борилган ишларга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати А.Тулегенова, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси сектор мудири Ғ.Турғунов, партиянинг Навоий вилояти Кенгаши аппарат раҳбари М.Эшниёзов, Тошработда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини ходим ва фуқаролари, мактаб ўқитувчилари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда депутат А.Тулегенова сўзга чиқиб, янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг қабул қилиниши, киритилган янгиликлар ва унинг долзарблиги хусусида маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, 26 ноябрь куни давлат раҳбарининг Навоий вилоятига ташрифи, белгилаб берилган вазифалар, 2023 йилда вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Йиғилишда фуқаролар мурожаатлари ҳам тингланиб, кўтарилган масалалар бўйича депутатлик назорати ўрнатиладиган бўлди.

  • Кўрилди
    345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+