Депутат туман сектор раҳбарлари билан биргаликда тадбиркорлар қабулини ўтказди

30.11.2022, 15:49

Депутат туман сектор раҳбарлари билан биргаликда тадбиркорлар қабулини ўтказди

Бойсун туманидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов ҳар ойда сайловчилар билан учрашиб, уларнинг дарду-ташвишларини тинглаб келади. Аҳоли муаммоларини имкон қадар ечимини топишга ҳаракат қилади.

Депутатнинг бу галги учрашуви ҳам самарали кечди. Халқ вакили Бойсун тумани сектор раҳбарлари билан биргаликда тадбиркорлар қабулини ўтказди. Мулоқотда тадбиркорлар томонидан жами 27 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатлар асосан тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиб бериш, электр ва сув таъминоти билан уланиш, кадастр, имтиёзли кредитлар олиш каби масалаларда амалий ёрдам сўралди.

Ушбу мурожаатларнинг 4 таси жойида ечим топилган бўлса, қолган вақт талаб қилинадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови орқали ўз ечимини топадиган бўлди.

  • Кўрилди
    410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+