Партия ишчи гуруҳлари кўчат ўтқазиш оммавийлик касб этишига муносиб ҳисса қўшяпти
30.11.2022, 18:09

Мамлакатимиз учун атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ғоят муҳим масала. Табиатни асраш, дарахтзорларни кўпайтириш билан фақат айрим ташкилотлар эмас, балки кўплаб юртдошларимиз шуғулланаётгани қувонарли. Бундай хайрли ишнинг оммавийлик касб этишида O'zLiDePнинг ҳам муайян ҳиссаси бор.
Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини шу йили амалга оширишга оид давлат дастурининг олтинчи устувор йўналиши бўйича O'zLiDePнинг барча ҳудудий тузилмалари, хусусан, партия Тошкент шаҳар кенгашида ҳам депутатлар, партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ фаолиятини давом эттиряпти. Йил бошидан буён мазкур ишчи гуруҳ кўчат экиш бўйича 20 дан зиёд акция ўтказди. Эътиборлиси, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида бу йўналиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳам ана шу тадбирларнинг айримлари уюштирилишига кўмаклашдилар, қатнашдилар. Ва аксинча – пойтахт партия ташкилоти ишчи гуруҳи марказий тузилмадаги маслакдошларига ёрдам беряпти. Яъни, партия ишчи гуруҳлари бир-бирини қўллаб-қувватлаб, ҳамкорликда иш юритяпти.
Куни кеча ҳам шундай бўлди. Бектемир туман Кенгаши депутати, “Қуюв-механика заводи” корхонаси директори Камолиддин Рашидов ташаббуси амалий ишлар билан қўллаб-қувватланди. Кўчат ўтқазиш бўйича долзарб қирқ кунлик доирасида тумандаги “Иқбол” маҳалласи ҳамда 574-давлат мактабгача таълим муассаси ҳудудларига жами 250 туп ниҳол экилди. Пухта ташкил қилинган ҳашарга туман ҳокимлиги, прокуратураси ва бошқа маҳаллий ташкилотлар ходимлари жалб этилгани эътиборга молик.
Ўхшаш янгиликлар
-
Андижонда қуёш панеллари ўрнатилган меҳмонхонада амалий семинар ташкил қилинди
20.02.2023, 12:25
-
Ишчи гуруҳларимиз вакиллари давлат дастури лойиҳаси учун кўплаб жўяли таклифлар билдирдилар
14.02.2023, 10:57
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
-
Чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
15.12.2022, 11:52
-
Партия ишчи гуруҳи давлат дастурининг 286-банди бажарилишини муҳокама қилди
09.12.2022, 18:12
Фикрингизни қолдиринг