O‘zLiDeP: 2016 йилга аниқ вазифалар белгилаб олинди

24.05.2016, 20:06

O‘zLiDeP: 2016 йилга аниқ вазифалар белгилаб олинди

2016 йил 22 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасидан келиб чиқувчи партиянинг устувор вазифалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузаси мамлакатимизни ривожлантиришнинг аниқ устувор йўналишларини белгиловчи муҳим ҳужжатлардан бўлиб, O‘zLiDeP электоратининг орзу-умидлари ва манфаатларига ҳамоҳангдир. Шу сабабли партия томонидан O‘zLiDeP фаоллари ва депутатлик корпусини жалб этган ҳолда давлатимиз раҳбари маърузасини, биринчи навбатда бошланғич партия ташкилотларида чуқур ўрганишга қаратилган кенг тушунтириш ишлари йўлга қўйилди.

Мажлисда мамлакатимизда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли ялпи ички маҳсулотимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2000 йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етгани ёки 1,8 баробар ошди, ушбу соҳада жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи ишлаб чиқарилмоқда. Иш билан банд жами аҳолининг 77 фоиздан ортиғи мазкур тармоқда меҳнат қилмоқда. Буларнинг барчаси Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг юксак натижаларини бераётганидан далолатдир.

Шу муносабат билан жойлардаги барча партия тузилмалари, O‘zLiDeP фракцияси ва депутатлик корпусининг 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларини сўзсиз рўёбга чиқариш борасидаги вазифаларини белгилаш кун тартибидаги долзарб масалалардан бирига айланмоқда. Бу O‘zLiDePнинг барча аъзолари, айниқса депутатлик корпусидан партия фаолиятидаги кундалик вазифаларни бажаришга масъулият билан ёндашиш, бу жараёнда фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатишни талаб қилади.

- Давлатимиз раҳбари томонидан баён этилган 2016 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларини чуқур ўрганиш бу вазифалар бутун халқимиз, шу жумладан O‘zLiDeP электорати учун стратегик аҳамиятга эгалигини кўрсатмоқда, - дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Шухрат Шарофиддинов. - O‘zLiDeP сайловолди Дастурида қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ҳамда бу борадаги бошқа муҳим вазифаларни бажаришга қаратилган қонунларнинг сўзсиз ижро этилиши устидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш вазифаси белгиланган. O‘zLiDeP, партия депутатлик корпуси ушбу соҳадаги қонунчиликнинг сўзсиз ижро этилиши, жумладан давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги тамойилининг рўёбга чиқарилиши устидан парламент назоратини амалга оширишга катта аҳамият қаратади.

Парламент назорати хўжалик субъектлари фаолиятини ва уларнинг банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларини ноқонуний тўхтатиш, уларнинг ҳисоб рақамларида маблағ борлиги тўғрисидаги маълумотни асоссиз талаб қилиш, тадбиркорларни маблағ ажратиш билан боғлиқ хайрия ишлари ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб қилиш каби ҳолатлар учун ҳам тааллуқлидир. Партия депутатлик корпуси парламент томонидан қабул қилинган барча қонунлар амалда рўёбга чиқиши учун барча саъй-ҳаракатларини ишга солади. Бу эса O‘zLiDeP электоратининг манфаатларига тўлиқ жавоб беради.”

Мажлисда Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизни янгилаш ва ислоҳ этиш, иқтисодиётни барқарор суръатларда ривожлантириш ҳам унинг макроиқтисодий мутаносиблигини таъминлаш борасида миқёси ва аҳамияти жиҳатдан улкан ишлар амалга оширилгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз бажарилиши Ватанимизнинг бўлажак ютуқларига ишончли замин бўлиб хизмат қилади.

- Мамлакатимиз бугунги кунда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган, дунё бозорларида талабнинг кескин камайиб, ноаниқлик сақланиб қолаётгани, шафқатсиз рақобатнинг тобора кучайиб бораётгани, ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши жаҳондаги кўпчилик давлатларга салбий таъсир кўрсатаётган бир шароитда ривожланмоқда, – дейди O‘zLiDeP фаоли Сухроб Акобиров.

O‘zLiDeP бундай шароитда бой минерал хомашё ва ўсимлик дунёси ресурсларини чуқур қайта ишлашни босқичма-босқич ошириб бориш, шунингдек, юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва турини кенгайтириш ишларига тадбиркор ва ишбилармонларни жалб қилишни янада кучайтиришга жиддий эътибор қаратиш лозим, деб ҳисоблайди. Ишонамизки, ташқи бозорда талаб юқори бўлган қўшимча қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг кенгайиши экспорт ҳажмларини юқори ва барқарор суръатларда ошириб бориш имконини беради.

Давлатимиз раҳбарининг маърузасида жорий йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 7,8 фоиздан иборат бўлишини таъминлаш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 8,2 фоиз, қишлоқ хўжалигида 6,1 фоизга ошириш, чакана савдо айланмасини 14 фоиз, хизматлар кўрсатиш ҳажмини 17,4 фоизга кўпайтириш вазифаси қўйилди. Иқтисодиётимизни ривожлантириш, модернизация қилиш ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш учун 17 миллиард 300 миллион доллар қийматидаги инвестициялар йўналтириш, уларнинг ўсиш суръатини 109,3 фоизга етказиш белгиланди. Ана шу инвестицияларнинг 4 миллиард доллардан ортиғини хорижий инвестициялар ташкил қилади, бу 2015 йилга нисбатан 20,8 фоиз кўпдир.

 O‘zLiDeP 2016 йилга мўлжалланган, умумий қиймати 5 миллиард доллардан зиёд бўлган 164 та йирик инвестиция лойиҳасини ишга туширишга имкон берадиган Инвестиция дастурини амалга оширишга саноат ва умуман иқтисодиётни таркибий ўзгартиришнинг энг муҳим воситаси сифатида қарайди. Партия мансабдор шахсларнинг, улар қайси идорага тегишли бўлмасин, замон талабига жавоб берадиган техника ва технологияларни олиб келиш ҳамда ўрнатиш учун маъсулиятини ошириш тарафдори.

Умуман олганда тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш, иқтисодиётда, аввало саноат ва қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгартиришларни давом эттириш, хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш ва манфаатларини ҳимоя қилиш, макроиқтисодий мутаносибликни таъминлаш масалалари O‘zLiDePнинг диққат марказида бўлиши лозим.

Тадбир якунида мамлакатимиз қутлуғ 25 йиллиги кенг нишонланадиган 2016 йилга катта мақсад ва режалар билан қадам қўйгани алоҳида таъкидланди. Шу сабабли 2016 йил шу қутлуғ санага муносиб йил бўлишига ҳисса қўшиш - O‘zLiDeP фаоллари, электорат вакиллари, Ўзбекистон фуқаролари учун шарафли вазифа эканлиги қайд этилди. Барча партия фаоллари давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида билдирилган юксак ишончни оқлашга бор куч ва имкониятларини ишга солиши лозимлиги алоҳида эътироф этилди.

Қўшма мажлисда партия фаолиятига боғлиқ бошқа ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1712
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тимур2019-11-13 17:16:56

какое чудо?


Боймуродов Улуғбек O'zLiDeP Косон туман Кенгаши апарат раҳабари 2018-05-29 15:57:52

Янги иш ўринлари яратиб аҳоли бандлигини таъминлаш дунё ҳамжамияти олдида турган долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли мамлакатимиз раҳбари томонидан бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар жуда юқори баҳоланмоқда. Иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали аҳолининг реал даромадлари ортиб, фаровон ҳаёт даражасини таъминланади. Пировард натижада Ўзбекистонимизнинг минтақадаги барқарор позицияси мустаҳкамланиб боради.


Г. Қулмўминова O`zLiDeP Шеробод туман Кенгаши ижрочи котиби.2018-05-24 17:36:58

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан амалга оширЯхши ишнинг купи булмайди .Канча куп иш уринлари яратилса ахоли бандлиги таъминланади .Демак халкимизда хонадонлар тинчлиги баркарорлиги ошади.Юртимиз самарадорлиги юкори даражаларга кутарилади.илаётган бунда амалий ишлар халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириб, уларда яхши яшаш учун интилиш ва изланиши кучайиб бормоқда.


Юлдаш Маткаримов O‘zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши аппарат рахбари2018-05-24 13:07:36

Канча кўп иш ўрни яратилса, одамлар шунчалар рози бўлади Андижон вилояти мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти юқори, бой тарих ва маданиятга эга ҳудудларидан бири ҳисобланади. Республикамизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, шаҳар ва қишлоқларининг кун сайин ўзгариб, обод бўлиб бораётгани, аҳоли турмуш фаровонлиги юксалаётганида ҳам ўз аксини топмоқда.


O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Олим Норжигитов2018-05-24 12:10:50

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган бунда амалий ишлар халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини ошириб, уларда яхши яшаш учун интилиш ва изланиши кучайиб бормоқда.


Вохидова Азиза Хасановна "Кармана туман Фермерлар кенгаши" номли БПТ раиси2018-05-24 11:23:14

Мухтарам Призидентимиз Шавкат Миромонивичнинг Андижонга ташрифлари ишчи ўринлари яратишда қилаётган саъй-харакатлари юртбошимизнинг оқилона олиб бораётган сиёсатларининг яна бир мисолидир.Албатта бўш иш ўринлари долзарб муаммодир аммо тадбиқ қилинаётган чора тадбирлар бу муаммонинг хам ечимини топишига ишонаман.


Даврон Темиров. O'zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-05-24 09:49:22

Юртимизда бандлик масаласини ҳал қилиш, ҳар кимни муқим иш жойи билан таъминлаш ўша оилани фаровонлигини, юртимизни тинчлигини таъминлайди. Шунинг учун кўпроқ иш ўринларини яратиш учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар Президентимиз илгари сураётган сиёсатнинг бош мақсади бўлган инсон манфаатлари учун хизмат қилиши аёндир.Ана шу ишонч туфайли бугун одамларимизнинг ҳаётга, янгиланишларга муносабати ўзгарган, уларда изланиш кучайиб бормоқда. Президентимиз айтганларидек бу ишончни йўқотмаслигимиз учун рақамлар ортидан қувишни эмас, аҳоли турмуш сифатини янада яхшилаш учун курашишимиз керак.


O'zLiDeP ТЕрмиз шахар Кенгаши апарат раҳабари Ойтуганов Абдухамид2018-05-23 17:56:22

Бу саъй-ҳаракатлар Президентимиз илгари сураётган сиёсатнинг бош мақсади бўлган инсон манфаатлари учун хизмат қилиши аёндир.Юртобошимизнинг янги иш ўринларининг яратилиши юртдошларимизга чинакам қувонч олиб келганига аминмиз.Барча Андижонлик юртдошларимизга янги иш фаоилиятида зафарлар тилаб қоламиз.


Махмудов Жавлон ЎзЛиДеП Юқори Чирчиқ туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби2018-05-23 12:03:23

Ўзим қишлоқда ўсиб-улғайганим сабабли қишлоқ шароитини яхши биламан. Ёзда сув қишда газ, йўл муаммоси. Президентимизнинг қабул қилаётган ҳар бир қарори асосида халқ манфаати ётади. Жойлардаги ташрифлари чоғида ҳам энг аввал аҳоли турмуш даражасини яхшилашни ўйлайдилар.Бу эса ҳар фуқарода эртанги кунга ишонч уйғотади.


Махмудов Жавлон зЛиДеП Нурота туман бўлими, депутатлик гуруҳи ижрочи котиби 2018-05-23 12:01:28

Ўзим қишлоқда ўсиб-улғайганим сабабли қишлоқ шароитини яхши биламан. Ёзда сув қишда газ, йўл муаммоси. Президентимизнинг қабул қилаётган ҳар бир қарори асосида халқ манфаати ётади. Жойлардаги ташрифлари чоғида ҳам энг аввал аҳоли турмуш даражасини яхшилашни ўйлайдилар.Бу эса ҳар фуқарода эртанги кунга ишонч уйғотади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+