Бухородаги Президент мактабида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди

01.12.2022, 14:22

Бухородаги Президент мактабида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонова, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов, партия вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Бобомурод Очилов, маҳаллий Кенгаш депутати Наргиза Диловалар билан бирга Бухоро шаҳридаги Президент мактабида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирда иштирок этдилар. Шунингдек, ушбу билим даргоҳидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчи ёшлар билан суҳбатлашдилар. 

Ушбу мактаб икки гектар ҳудудда замонавий лойиҳа асосида қурилган бўлиб, 168 ўринга мўлжалланган. Икки қаватли ўқув биноси, уч қаватли ётоқхона, барча шароитларга эга меҳмонхона, гимнастика ва спорт заллари, сув ҳавзаси, ошхона ва дарс тайёрлаш хоналари ўқувчи-ёшлар ихтиёрида. Мактабда ўқув жараёни Cambridge Assessment таълим ташкилотининг дастури асосида олиб борилади. Маҳаллий ўқитувчилар билан бир қаторда Буюк Британия, Янги Зеландия, АҚШ каби хорижий давлатлардан юқори малакали ўқитувчилар бу мактабга таклиф этилган. 2021-2022 ўқув йилида бу ерда ўқиш истагини билдириб 6 минг нафардан ортиқ талабгор ўғил-қизлар икки босқичли синовдан ўтказилиб,  улардан  168 нафари саралаб олинган.

Бир сўз билан айтганда, Президент мактабида иқтидорли, интилувчан ўғил – қизларнинг замонавий билимларни чуқур эгаллашлари, келажакда юрт равнақи йўлида куч – ғайрати, шижоатини аямайдиган фидойи фарзандлар бўлиб етишишлари учун барча шарт – шароитлар муҳайё.

Президент мактаби ўқувчилари ва педжамоа иштирокида  ўтказилган суҳбати давомида муҳим сиёсий жараён-сайловларда депутатликка кимлар сайланиши хусусида, O’zLiDeP дастурий мақсад- вазифаларининг вилоятдаги ижроси юзасидан атрофлича фикрлар алмашилди. Тадбирда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларнинг “2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури” нинг вилоятдаги ижроси хусусида ҳам сўз борди. Тараққиёт стратегиясида мамлакатимиз таълим-тарбия жараёни билан боғлиқ устувор вазифалар юзасидан фикрлар алмашилди. 

Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

  • Кўрилди
    435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+