Таълим соҳаси ходимлари билан қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда маънавий-маърифий масалалар муҳокама этилди

01.12.2022, 14:24

Таълим соҳаси ходимлари билан қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда маънавий-маърифий масалалар муҳокама этилди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, ҳудудларда ўрганишлар олиб бормоқдалар. Хусусан, Қонунучилик палатаси депутати Эмма Аслонова Ромитан тумани 2-сонли мактабда бўлиб, туман халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда мактаб ўқитувчилари билан учрашди.

Мулоқотда депутат томонидан Конституциявий қонун лойиҳасидаги янги нормаларнинг мазмуни-моҳияти, уни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар, янги Меҳнат кодекси ҳақида  маълумотлар берилди.

Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов, партия вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Бобомурод Очилов ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири, маҳаллий Кенган депутати Рахима Атоевалар ҳам сўзга чиқиб,  Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида тўхталиб ўтдилар. Янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот бердилар. Депутатлик масъулияти, сайловчилар олдидаги мажбуриятлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Б.Очилов томонидан “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси”, ундаги маънавий ривожланиш масалаларига оид 5 - устувор йўналишидан ўрин олган асосий мақсад ва вазифалар бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Ушбу стратегия асосида маънавият соҳасидаги ҳаётбахш ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишни янада самарали ва тизимли ташкил этишга айниқса педагог-ўқитувчилардан алоҳида жонбозлик талаб этилиши алоҳида тилга олиб ўтилди. Маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш ҳамда мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашишда оила, мактаб ва маҳалла хамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлади. Стратегиянинг 71-мақсадидан ўрин олган эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган "Ҳаракатлар стратегиясидан - тараққиёт стратегияси сари" ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий харакатга айлантириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбирда  иштирокчилари томонидан турли хил мазмундаги мурожаатлар ҳам келиб тушди. Ҳар бир мурожаат бўйича депутат Э.Аслонова ҳамда партия фаоллари ўз фикр-мулоҳазалари билдириб, керакли маслаҳат, тавсия ва кўрсатмаларини бердилар.

  • Кўрилди
    349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+