Депутатлар вилоят транспорт бошқармаси бошлиғининг ҳисоботини эшитдилар

01.12.2022, 14:26

Депутатлар вилоят транспорт бошқармаси бошлиғининг ҳисоботини эшитдилар

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                   қарори ижроси юзасидан вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи Илҳом Боқиевнинг ахбороти тингланди.

Мутасадди ўз ҳисоботида таъкидлаб ўтганидек, ҳисобот даврида 363 та якка тартибдаги тадбиркорларга лицензия ва лицензия варақлари расмийлаштириб берилди.

Айни пайтда вилоятда 1117 та юридик шахсларга тегишли, 189 та якка тартибдаги тадбиркорларга ҳамда 1442 та ўзини ўзи банд қилган шахсларга тегишли жами 2748 та лицензияланган йўналишсиз таксилар мавжуд.

Жиззах шаҳри ҳамда Ғаллаорол, Зомин туманларида якка тартибдаги ташувчиларнинг ўз транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун “Акредитация маркази” ДУКда техник хизмат кўрсатиш станциялари, Жиззах шаҳрида йўналишсиз таксиларга агрегаторлик хизмати кўрсатаётган 7 та корхона мавжуд.

Умуман, Жиззах вилоятида жами 131 та автотранспорт корхоналари мавжуд бўлиб, улардаги транспорт воситалари сони 3544 тани ташкил этади.

Шундан, 345 та автобус, 88 та микроавтобус, 2732 та енгил автотранспорт ва 379 та “ДАМАС” русумли транспорт воситаларидир.

Вилоят бўйича жами йўловчи ташиш йўналишлари 127 тани ташкил этиб, шундан 74 таси автобус ва 53 таси йўналишли таксилардир (микроавтобус, дамас).

Вилоятда жами 9 та автовокзал ва автостанциялар ҳамда 502 та оралиқ бекатлар мавжуд. Шунингдек, вилоятда темир йўл линиялари жами         284,4 км.ни ташкил этиб, шундан 70,2 км. электрлашган линиялардир.

Жорий йилда 2 та янги йўналишлар очилди. Ташаббускор тадбиркорлар томонидан 17 та автобус ва 12 та микроавтобуслар харид қилиниб йўналишларга жойлаштирилди. Фориш туманида 1 та автостанция “Файзимурод Бизнес Сити” МЧЖ томонидан қуриб фойдаланишга топширилди. Умуман олганда, вилоятда жами 24 та оралиқ бекатлар қурилган бўлиб, шундан 20 таси бошқарма томонидан, 4 таси тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан қуриб фойдаланишга топширилган.

2023 йилда 5 та янги йўналиш очиш, 36 та автобус ҳамда 4 та микроавтобус харид қилиш, Зафоробод туманида 1 та автостанция, бошқа туманларда 20 та оралиқ бекатлари қуриш ҳамда “Айдар-Арнасой” кўллар тизимига 1 та туризм йўналишини йўлга қўйиш белгиланган.

Йиғилишда депутатлар томонидан мавзу юзасидан атрофлича фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Жўяли таклифлар ўртага ташланди.

Келгуси йилда белгиланган режаларни депутатлик назоратига олиш, вилоятда жамоат транспортини кўпайтириш масаласини ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Зайниддин ЭШҚУЛОВ,

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    533
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+