Мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи танқидий руҳда муҳокама қилинди
01.12.2022, 14:29

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралардан вакиллар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси раҳбари Ш.Ўтемисов очди ва олиб борди.
Йиғилиш кун тартибида асосан мамлакатимизда кейинги йиллари барча соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг бажарилиши юзасидан тегишли вазирлик ва ташкилотларнинг ҳисоботлари тингланди.
Жумладан, Президентнинг 2021 йил 9 декабрдаги "Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2021 йил 5 ноябрдаги "Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва " Workout" спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва 2021 йил 9 декабрдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида белгиланган вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди.
Йиғилишда кун тартибидаги масала бўйича депутатлар тегишли вазирлик ва ташкилотларнинг ҳисоботларини тинглар экан, айрим соҳада учраётган камчиликлар ҳам таҳлил қилиниб, ўзларининг таклиф ва тавсияларини айтиб ўтди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
O`zLiDeP депутати ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан 100 нафарини бепул тиббий кўрикдан ўтказди
05.05.2023, 11:54
-
Депутат 14 нафар ногирон ёшларни доимий назоратига олди
05.05.2023, 11:46
-
Томорқачиликни ривожлантириш депутатларнинг доимий назоратида
04.05.2023, 16:24
-
Депутат кўмагида ишсиз аёллар ўз бизнесини бошлади
04.05.2023, 16:21
Фикрингизни қолдиринг