Депутат фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди

01.12.2022, 14:31

Депутат фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Муродқобилов сайловчилар билан учрашувда қонунчиликдаги янгиликлар тўғрисида маълумотлар берди.

Каттақўрғон шаҳрининг  энг чекка ҳудудидаги  Ингичка қўрғонидаги “Нуробод” МФЙ да ҳамда Нарпай туманидаги Беглар кишлоғидаги “Обод қишлоқ” дастури ижросини назоратга олиб, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда депутат А.Муродқобилов янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ҳамда Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунлари бўйича батафсил маълумотлар берди.

Аҳоли билан бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида туманнинг бир қатор маҳаллаларидан келган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва мутасаддилар билан биргаликда уларга ечим изланди. Эътиборлиси, ҳеч бир фуқаронинг мурожаати эътиборсиз қолмади.

Мурожаатларнинг аксарият қисми шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолганлари тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.

Пўлат Эргашев,

Олий Мажлис қонунчилик

палатаси депутати ёрдамчиси

  • Кўрилди
    452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+