Давлат дастури ижроси таҳлил қилинди

01.12.2022, 14:33

Давлат дастури ижроси таҳлил қилинди

“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Навоийуран” Давлат корхонаси ишчи-ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ташкил қилинди. Унда Президентимизнинг Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида белгилаб берган устувор вазифалари ҳамда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида қабул қилинган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастури ижроси, янги таҳрирдаги “Меҳнат кодекси” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, Президентимиз томонидан Навоий вилоятини 2023 йилда камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича аниқ тавсиялар ва унинг молиявий манбалари белгилаб берилди. Шунингдек, вилоятни намунавий ҳудудга айлантириш бўйича 4 та муҳим ташаббус эълон қилинди.      

Жорий йил Давлат дастурида 2022-2026 йилларда кон-металлургия машиналари, техникалари ва ускуналарининг янги турларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, металлургия соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қимматбаҳо, рангли, ноёб металлар, уран, углеводород ва ер ости сувлари хом-ашё базасини кескин кенгайтириш вазифалари белгиланган.

Талбирда дастурнинг ушбу бандлари ижроси юзасидан “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Навоийуран” Давлат корхонаси масъул раҳбарлари ахборотлари эшитилди.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тулегенова янги таҳрирдаги “Меҳнат кодекси” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан маълумот берди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси сектор мудири, ишчи гуруҳи аъзоси Ғ.Турғунов, Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, O'zLiDeP Навоий вилояти Ҳудудий партия ташкилоти аппарати раҳбари М.Эшниёзовлар давлат дастурининг барча параметрлари ижроси юзасидан доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилиши ҳақида сўз юритди.

  • Кўрилди
    462
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+