Ногиронлиги бор инсонлар доимий эътиборда

02.12.2022, 15:08

Ногиронлиги бор инсонлар доимий эътиборда

Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар куни кенг нишонланиб келинади.

Андижон вилоятида ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

3 декабрь – Ногиронлар куни муносабати билан  Андижон давлат университетида вилоят Тиббий- ижтимоий хизматлар бошқармаси  ва сиёсий партиялар, қатор ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ногиронлиги бўлган ва даволанишга муҳтож аҳолига меҳр-мурувват кўрсатиш барчамизнинг бурчимиздир!” ғояси асосида маънавий-маърифий ва хайрия тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда O`zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова бошчилигида партия вилоят кенгаши аппарат ходимлари ҳам иштирок этиб тадбирга таклиф этилган ногиронлиги бўлган фуқароларга турли эсдалик совғаларини топширди.

Миллатимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий одатларимиздан. Халқимизга хос бағри кенглиги, меҳрибонликдан беихтиёр фахр-ифтихор туясан киши. Меҳрни ҳамма нарсадан устун қўйгани боис, ўзбек номи, миллат шаъни юксалиб келаётир. Бугун кечагидан-да кўпроқ оқибатли бўлайлик. Зеро, инсондан меҳру муҳаббат, одамийлик қолгусидир.

  • Кўрилди
    520
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+