Депутат ташаббуси билан қишлоқ йўллари таъмирланди

02.12.2022, 15:10

Депутат ташаббуси билан қишлоқ йўллари таъмирланди

Айни пайтда халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашида 9 нафар  O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари фаолият олиб бормоқда. Сайловолди дастуридан ўрин олган вазифаларни ҳал қилиш, жойлардаги мавжуд муаммоларга  партиявий воситалар билан ечим топишда ғаллаороллик маслакдош депутатларимиз ҳам алоҳида фаоллик кўрсатмоқдалар.

Тумандаги Гулчамбар ҚФЙ ҳудудида жойлашган Жарбулоқ қишлоғидаги 1000 дан ортиқ хонадонда 5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ аҳолисини  узоқ йиллардан буён  йўлларнинг носозлиги қийнаб келаётган эди. Муаммога ечим излаган Жарбулоқликлар ўз  депутатларига мурожаат қилишди.

Фаол депутатлардан бири Келдиёр Зарипов аҳоли мурожаатини ўз назоратига олди. Муаммо ечимини топиш мақсадида мутасадди  ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди. Аҳоли ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда муаммога атрофлича ечим изланди.

Саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бериб, 1.3 километрлик йўл текисланиб,  шағал тўкилди. Аҳоли мурожаатларини ўз назоратига олиб, муаммога ечим топган депутатга кўпчилик ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.

Жамшид Мамарасулов,

O’zLiDeP Ғаллорол туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+