Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди

02.12.2022, 15:12

Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди

1992 йил 14 октябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида эътироф этилган. Шундан буён ҳар йили мазкур сана доирасида ногиронлар дуч келаётган муаммоларни чуқурроқ англаш, шундай масалаларни ҳал этиш, уларнинг қадр-қиммати, ҳуқуқини ҳимоялаш, турмуш шароитини яхшилашга қаратилган тадбирлар уюштирилади, моддий кўмак ажратилади.

Мамлакатимизда ҳам ногиронлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Уларнинг  таълим олиб,  касб-ҳунар сирларини эгаллаб, жамиятнинг тўлақонли аъзоларига айланишларига барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Мазкур сана муносабати билан O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи ҳамда Жиззах шаҳридаги Кимёгар МФЙ хотин-қизлар фаоллари, вилоят Ногиронлар ассоциацияси аъзолари ташаббуси билан Жиззах шаҳар “Деҳқон бозори”да ташкил этилган очиқ-кўргазмада ҳам бу ҳол яққол кўзга ташланди.

Гап шундаки, шаҳар “Деҳқон бозори”да ташкил этилган ўзига хос бу очиқ кўргазмада “Кимёгар” МФЙда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор хотин-қизлар учун ташкил этилган бепул касб-хунарга ўргатиш маркази қатнашчилари  ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

Бозорга ташриф буюрган харидорлар бу маҳсулотларни бажонидил харид қилишгани, кўргазмага ўз маҳсулотлари билан қатнашган ҳар бир иштирокчига мазкур йўналишдаги тадбиркорлик фаолиятларини янада ривожлантириш учун алоҳида мотивация бергани аниқ.

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    544
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+