Навоийлик талаба ёшларга қонунчиликдаги янгиликлар борасида тушунчалар берилди
02.12.2022, 15:15

Навоий давлат педагогика институтининг Бошланғич таълим методикаси ва мактабгача таълим факультети талабалари иштирокида партиянинг “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ақшагул Тулегенова ҳамда партиянинг Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси масъул ходими Ғайратжон Турғунов иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда сўз олган партия вакиллари бугунги ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар хусусида тўхталиб ўтишди. Тадбир доирасида қонунчиликда киритилаётган ўзгаришлар, хусусан, яқинда қабул қилинган янги меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва ушбу кодекс ёшлар манфаати учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлиги борасида маълумотлар берилди.
Мулоқот давомида мазкур даргоҳнинг талаба ёшлари депутат ва партия вакилларига бир қатор саволлар, таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билан юзланди.
O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларга эътибор-келажакка эътиборнинг намунасидир
24.05.2023, 13:04
-
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди
11.05.2023, 10:41
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Қорақалпоғистонлик талаб-ёшлар референдумда фаол иштирок этади
20.04.2023, 14:13
-
Шахсга доир маълумотлар ҳимояланади
20.04.2023, 11:23
Фикрингизни қолдиринг