Аҳоли муаммолари "хонадонбай" ўрганилди
02.12.2022, 15:17

Халқ билан яқиндан мулоқотда бўлмасдан, одамлар ичига кирмасдан туриб, жойларда кечаётган ижтимоий-иқтисодий жараёнларга, мавжуд муаммоларга, кенг жамоатчилик ўй-фикрларига баҳо бериб бўлмайди.
Шу маънода, бугун депутатлар ижтимоий ва иқтисодий соҳа объектлари, маҳаллалар, аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, халқ билан юзма-юз учрашувлар ўтказяпти, тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан суҳбатлашяпти.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонованинг Асака туманида сайловчилар билан ўтказган мулоқотлари амалий натижаларга бой бўлди.
Дастлаб халқ вакили туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, муассаса тасарруфидаги марказий шифохонада фаолият олиб бораётган шифокорлар билан юзма-юз мулоқот қилди.
Учрашув давомида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган қонунлар, фармон ва қарорлар, Конституциявий қонун лойиҳасида назарда тутилган янги нормалар ҳақида маълумотлар берилди. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Халқ вакили учрашувлари чоғида туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги марказий шифохонада «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди. Шифоҳона боғига мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экилишида қатнашди.
Депутат О.Отахонова шунингдек, туман ҳокими ўринбосари, ёшлар етакчиси ва бошқа мутасаддилар билан бирга "Улуғбек" МФЙда яшовчи биринчи гуруҳ ногирони Хафизахон Мирзажонова ҳамда "Эргашобод" МФЙда яшовчи Обиджон Мадаминовлар хонадонида бўлиб, улар ҳолидан хабар олди.
—Депутатларнинг жойлардаги ушбу фаолияти аҳоли ва сайловчиларни ўйлантираётган, жамият олдида турган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш имконини беряпти, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати О.Отахонова.
Шунингдек, қуйи палата депутати О.Отахонова тумандаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказди, фуқаролар томонидан кўтарилган барча масалаларни ҳал этиш чораларини кўрди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” бўлади
27.09.2023, 09:56
-
Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар
26.09.2023, 09:51
-
Энг эзгу мақсадимиз оилалар мустаҳкамлиги ва аёллар ҳуқуқий ҳимоясидир
21.09.2023, 10:23
-
Мирзаободда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди
21.09.2023, 09:40
-
Ҳудудий инвестиция лойиҳаларни жалб қилиш борасидаги ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди
20.09.2023, 17:45
Фикрингизни қолдиринг