"Янги йўл"ликларга артезиан сув қудуғи зарур

02.12.2022, 15:35

Узун туманидаги "Янги йўл" маҳалласида 5 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бугунги кунда маҳалладаги Тинчлик, Шодлик, Тадбиркор ва Каршобод кўчаларида яшовчи фуқаролар ичимлик суви муаммосидан қийналишади. Шунингдек, Ёшлик, Дўстлик, Ўзбекистон кўчасида яшовчилар ҳам ичимлик сувини жуда узоқдан ташиб келтиришга мажбур. O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати Алишер Рузиев маҳалла фуқаролари билан учрашганда бу ердагилар ичимлик суви билан боғлиқ муаммога ечим топиш, артезиан сув қудуғини қазиш бўйича ёрдам сўрашди.

Бундан ташқари, айрим кўчалардаги симёғочларни ҳам янгилаш, электр токини ўтказувчи бетон столбалар ўрнатиш зарурлиги айтилди.

Депутат тумандаги "Узунқишлоқ" маҳалласида ўтказган учрашувда ҳам ички кўчаларни таъмирлаш масаласи кўндаланг қўйилди. Албатта, ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    496
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+