Муборакда тадбиркорлик қўллаб-қувватланиши керак

02.12.2022, 16:14

Муборакда тадбиркорлик қўллаб-қувватланиши керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари,  O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Муборак саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар фаолияти билан танишди.

Партия етакчиси мазкур саноат зонасида фаолият бошлаган “Олтин дон инвест” масъулияти чекланган жамиятини кўздан кечирди. У ерда Туркия технологияси асосида бир кеча-кундузда 60 тонна ун маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада 10 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган. Иш бошқарувчи Комил Зариповнинг айтишича, жамият қошида макарон ишлаб чиқариш цехи ҳам мавжуд бўлиб, ҳар куни 1 тонна маҳсулот тайёрланиб, истеъмолчиларга етказиб берилаётир. Келгусида олинган фойда эвазига ишлаб чиқариш тури ва ҳажмини кенгайтириш режалаштирилмоқда. “Глобал хим реагент” МЧЖ воҳадаги нефть ва газ конларида фойдаланиладиган ҳар хил кимёвий реагентлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Актам Хаитов синтетик ювиш воситалари ишлаб чиқарадиган корхона фаолияти билан ҳам танишди. Ўндан ортиқ турдаги маҳсулот тайёрланаётган корхона цехларида ёш йигит-қизларнинг бандлиги таъминланган, аммо улар сони жуда кам.

-Агар бирорта хорижлик тадбиркорга мана шу саноат зонасида фойдаланилмай ётган ерлардан икки сотихини ер бериб қўйсангиз, ҳалигача ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, олинган фойда эвазига ҳамма ёқни обод қилиб юборар эди, - деди Актам Хаитов. - Аммо бу ерга ташриф буюрган одам саноат зонасига келдим деб ўйламайди. Шундай катта майдонда уч-тўрттагина тадбиркорнинг фаолият олиб бораётганлиги ачинарли. Эътиборсизлик туфайли вайронага айланиб қолган  биноларни маҳаллий ёш тадбиркорларга бериш керак. Улар ўз ишлаб чиқаришини йўлга қўйиб, тенгқурларини иш билан таъминласин.  Янги Меҳнат кодексида ҳам биринчи галда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш алоҳида эътироф этилган.  Янтоқзор бўлиб ётган майдонларда томчилатиб суғориш асосида иссиқхона ташкил этиш мумкинку. Саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнниг эркин фаолият олиб боришлари учун етарли шарт-шароит яратиш, бўш биноларда ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш вақти келди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги мутасаддилари жиддийроқ бош қотиришлари керак. Акс ҳолда туман аҳолисининг бандлигини таъминлаш борасидаги дастурлар ижроси ҳеч қачон таъминланмайди.

Муборак саноат зонасида тадбиркорлар ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан мулоқотда Меҳнат Кодексга кўра, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқлари тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқланганлиги, мажбурий меҳнатни тақиқлаш, 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота-она, кўп болали оилалардаги ота-оналар, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва  техникумларини тамомлаган ёшларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилишини алоҳида қайд этди.     

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    539
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+