Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида талаба ёшлар учун саёҳат ташкил қилинди
02.12.2022, 17:23

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Нукус шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида талаба ёшлар учун саёҳат ташкил қилинди. Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Нодир Ражабов, партия вакиллари, университетнинг талаба ёшлари иштирок этди.
Мақсад - ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, касбга йўналтириш, ёшлар орасида партиявий лойиҳаларни кенгроқ тарғиб қилиш, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларни тарғибот қилишдан иборат.
Учрашувда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги йиллари ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ёшлар фаолиятига доир муҳим қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши, унда ёшларнинг ҳам таклиф ва фикрлари ҳам ўрин олаётганлиги ёшларга қаратилаётган яна бир эътибор намунаси эканлигини қайд этди.
Учрашувда талаба ёшлар моно марказда тингловчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, устозлар томонидан касбга йўналтириш борасида олиб бораётган ишлар билан ҳам танишди.
Мазкур марказ асосан жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида 17 касб, инглиз, рус, корейс тиллари ва 6 ахборот технологиялари (IT) соҳалари бўйича ўқув курсларига жами 2 минг 573 нафар тингловчилар қамраб олиниб, шундан 1 минг 821 нафар фуқаро аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси ва 752 нафар фуқаролар шартнома асосида ўқишга қабул қилинди.
Президентнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида ҳисобот даврида 139 ногиронлиги бўлган фуқаролар қамраб олиниб, шундан 78 нафар фуқаро ўқишни тўгатиб, махсус сертификатларга эга бўлган бўлса, 52 нафар фуқаролар ўқишни давом эттирмоқда. Саёҳат давомида талаба ёшлар марказ фаолияти билан яқиндан танишар экан, касбга ўқитиш борасида ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа вакилларидан атрофлича жавоблар олишди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Янги таҳрирдаги Конституция мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди
01.12.2023, 15:21
-
Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизими таҳлил қилинди
01.12.2023, 14:22
-
Партия ишчи гуруҳи: Ёшларни чет тилларига ўқитиш тизими ўрганилди
01.12.2023, 14:19
-
Фаол ёшлар Ёш сиёсатчилар сафида
01.12.2023, 14:15
-
Ахборот технологиялари: ёшлар учун мадад ва рағбат
30.11.2023, 10:00
Фикрингизни қолдиринг